Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Ўзбекистонлик қиличбозлар Гонконгда старт олган Осиё чемпионатида иштирок этмоқда

Баҳо:
+ | -

Гонконгда қиличбозлик бўйича Осиё XXI чемпионати бошланди. 20 июнга қадар давом этадиган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 11 нафар спортчи билан иштирок этмоқда. Шпага бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсларда юртимиз шарафини Файзулла Алимов, Роман Александров, Жавоҳирбек Нурматов ва Олег Соколов ҳимоя қилса, ушбу йўналишда қизлар ўртасидаги беллашувларда Малика Ҳакимова кураш олиб боради. Рапира бўйича терма жамоамиз таркибидан Дониёр Саъдуллаев, Аброр Собиров, Жонибек Холмуродов, Қурбон Қаноатовлар ўрин олишган. Мазкур йўналиш бўйича қизлар ўртасида Мадинабону Парпиева ўз омадини синаб кўрди. Шунингдек қилич йўналишида Евгений Коновалов ғолиблик учун куч синашади.

Мусобақанинг дастлабки кунида 4 нафар спортчимиз ўз имкониятларини синаб кўришди. Дониёр Саъдуллаев илк босқичда ҳиндистонлик Кумар Велаутамни 15:13 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи босқичга йўл олганди. Аммо кейинги даврада у Жанубий Корея вакили Ки Сон Йонгга қарши жанг қилди ва 8:15 ҳисобида ютқазди. Қолган вакилларимиздан Аброр Собиров таиландлик, Қурбон Қаноатов эса вьетнамлик рақибига 1/64 финал босқичида ютказиб қўйишди. Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Жонибек Холмуродов эса асосий давра ўйинларида иштирок этмади.

Бугун турнирда эркаклар ўртасида шпага, қизлар ўртасида эса рапира йўналишларида баҳслар бўлиб ўтди. Шпага бўйича беллашувларда иштирок этган спортчимиз Олег Соколов Осиё чемпионатида ўзига ҳос сенсация қайд этиб Рио-2016 Олимпия ўйинлари чемпиони Жанубий Кореялик Парк Санг Йонгни 15:11 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди. Ушбу жангга қадар Соколов эронлик Муҳаммад Али Кейҳанини ҳудди шу ҳисобда мағлубиятга учратган эди. Шу йилнинг март ойида Финляндиянинг Турку шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон кубоги босқичининг “В” тоифасида ғолиблигини қўлга киритган Олег Соколов афсуски нимчоракфинал йўлланмаси учун кечган жангда қозоғистонлик Дмитрий Алексанинга имкониятни бой бериб, яккалик баҳсларида мусобақадаги иштирокига якун ясади.

Бугун шунингдек, Файзулла Алимов, Роман Александров, Жавоҳирбек Нурматов ва Мадинабону Парпиева ҳам қитъа чемпионатидаги иштирокларини бошлашди. Файзулла илк жангини австралиялик Жереми Шеллига қарши ўтказиб 15:11 ҳисобида рақибидан устун келди. Иккинчи босқичда эса япониялик Масару Ямадага худди шу ҳисобда имкониятни бой бериб, яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади. Жавоҳирбек Нурматов ҳам илк жангида мўғулистонлик Дулгун Энксогтни мағлуб этиб иккинчи босқичга йўлланма олганди. Аммо 1/32 финал босқичида япониялик Уяма Саторуга ютказиб қўйди. Роман Александров ва Мадинабону Парпиевалар эса дастлабки босқичининг ўзидаёқ мағлубият аламини тотиб қўришди. Энди эркаклар терма жамоамиз жамоавий баҳсларда ўз омадини синаб кўради. Мусобақа 20 июнга қадар давом этади.

 

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:29, 16.06.2017.
Ўқилди: 2916 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.