Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Жанубий Корея терма жамоаси боши берк кўчада

Баҳо:
+ | -

Жаҳон Чемпионати саралаш босқичидаги рақибимиз — Жанубий Корея терма жамоаси боши берк кўчага кириб қолган. Бош мураббий Ули Штиликенинг истеъфога чиқарилиши ортидан ҳали-ҳамон терма жамоа сари отилаётган танқид тошлари тўхтамаяпти.

5 сентябр куни Тошкентда терма жамоамизга қарши ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши таъкидланаяпти. Бунинг учун Ўзбекистон 5 сентябрга қадар оралиқда ўтадиган Хитойга қарши сафар ўйинида мағлуб бўлмаслиги шарт бўлиб қолади. Куни кеча Жанубий Кореянинг етакчи газеталаридан саналган "Ҳанкук Илбо" нашри: "Гуруҳда 3-ўринда қолиб кетишимиз эҳтимоли бизни нариги гуруҳга назар солишга ундайди. 1-дан 3-ўрингача бўлган барча жамоалар биз учун юмшоқ қилиб айтганда "қутурган шердан хавфлироқ". Биз эса Ўзбекистоннинг Хитой сафарида қоқилишига умид қиламиз", деб ёзади.

Қатарга қарши учрашувда корейсларнинг "юраги" саналган "Тоттенҳем" (Англия) аъзоси Сон Хеунг Мин жароҳат олганлигидан хабарингиз бор. Футболчи Қатар билан ўйинда ўнг қўлининг тирсак қисмидан жароҳат олган эди. 16 июнь куни Сон Сеулдаги касалхоналарнинг бирида операциядан чиқди. Шифокорлар унинг 8 ҳафтагача гипсда юриши лозимлигини айтишган. Катта эҳтимол билан ушбу футболчи Эрон ва Ўзбекистонга қарши ўйинларни ўтказиб юбориши мумкин. Акс ҳолатда ҳам унинг сўнгги ўйинларга юқори формада кела олмаслиги ойдинлашяпти.

Шунингдек, Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи ким бўлиши ҳам ҳозирча очиқ турибди. Кўпчилик ушбу ўринга терма жамоани 2010 йилги Жаҳон чемпионатига олиб борган Хо Жонг Му номзодини лойиқ кўраётган эди. Лекин ҳозирда Корея Футбол Ассоциацияси вице-президенти сифатида фаолият олиб бораётган 62 ёшли Хо Жонг Му бу хабарларни инкор этди. Жанубий Кореянинг етакчи мураббийларидан саналган Хонг Мюн Бо номзоди ҳам ўрганилмоқда. Лекин ҳозирча ушбу мураббий бу хабарга муносабат билдирмаган. Корейс футболидаги кўпчилик мураббийлар ушбу қалтис вазиятда терма жамоани қабул қилиб олишни исташмаяпти. Яқин кунларда корейслар янги бош мураббий номини эълон қилишлари кутилмоқда.

Отабек Йўлдошев,
Жанубий Корея, Сеул

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:10, 21.06.2017.
Ўқилди: 24189 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик