Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Трансфер можароси: «Барселона» яна қинғир ишларга аралашяптими?

Баҳо:
+ | -

“Барселона” ҳали-ҳалигача Неймар можаросидан бутунлай тинчиб кетгани йўқ. Чунки бразилиялик футболчини харид қилишда қўлланган айёрлик ҳали-ҳамон Каталония клуби учун ташвиш туғдириб келмоқда. Чунки ўшанда “Сантос” билан иш осонгина битишига ишонмаган “Барселона” раҳбарияти тўғридан-тўғри Неймар ва унинг отаси билан учрашиб қўя қолган ва футболчини кўндириб бўлгач, кейин “Сантос”га юзланганди. Бу эса “Сантос”га ёқмаган ва икки ўртада низо келиб чиққанди. Бора-бора бу “Неймар иши” дея ном олган можарога айланиб кетганди.

Афтидан, бу воқеалар “Барселона”га сабоқ бўлмаган, шекилли, жамоа яна турли можароларга сабаб бўлмоқда.

Дастлаб Усмон Дембеле воқеасига тўхталиб ўтсак. Интернет сайтларида “Барселона”нинг айнан Бембеле трансфери борасида келишувга эришгани ҳақида хабар тарқалганди ва мухлислар бундан хурсанд ҳам бўлишганди. Бироқ кейинчалик маълум бўлдики, “Барселона” бу борада фақат Дембеленинг ўзи билан келишувга эришган, Усмоннинг ҳозирги клуби “Боруссия” эса бундан бехабар ёки бунга кўнмаган. Ҳар ҳолда Дортмунд клуби шунга ўхшаш даъволар билан судго мурожаат қилишини маълум қилди.

“Сантос”дан сотиб олингани таъкидланаётган Лима трансфери эса иккинчи можарога сабаб бўлди. Боиси интернет нашрларида “Барселона” Лимани сотиб олиш борасида келишувга эришгани ҳақида хабар чиққач, ҳатто Лиманинг нархи ҳам маълум қилингач, “Сантос”нинг пайтавасига қурт тушди. Неймар борасида яхшигина панд еган Бразилия клуби бу сафар отни эртароқ қамчилаб қолмоқчи. Ҳар ҳолда яқинда интернет нашрларида янги хабарлар пайдо бўлди, унга кўра “Сантос” ҳам худди “Боруссия” каби “Барселона”ни судга бермоқчи экан.

Нима бўлганда ҳам “Барселона”га иккинчи “Неймар иши” оғирлик қилади. Шундай экан, умид қиламизки, бу сафар катта можаро юзага келмайди.

Манба: mazmun.uz
Киритилди: 03:12, 24.06.2017.
Ўқилди: 13742 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.