«Барселона» клуби Хитой чемпионатида иштирок этувчи футболчи билан шартнома имзолаши мумкин.
Бош мураббий Эрнесто Вальверде «Гуанчжоу Эвергранд» яримҳимоячиси Паулиньо билан қизиқмоқда, деб хабар беради Goal. Каталония клуби вакиллари «Гуанчжоу Эвергранд» раҳбарияти билан учрашиб, трансфер бўйича музокарани бошлаган.
«Барселона» футболчи учун 20-25 млн евро бермоқчи, аммо хитойликлар 40 млн евро сўрамоқда. Энди каталонияликлар унинг нархини тушириш устида ишламоқда.
Паулиньо 2013 йилда «Барселона»га ўтишга яқин эди. Аммо каталонияликлар музокарада бироз кеч қолди ва футболчи «Тоттенҳэм»га ўтиб кетди. 2015 йилда эса «Гуанчжоу Эвергранд» сафини тўлдирди.