“Валенсия”нинг бразилиялик посбони Диего Алвеснинг “Рома”га ўтиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Бироқ 32 ёшли посбон бу хабарларни рад этди.
— “Валенсия” раҳбарияти молиявий сиёсатини яна бир кўздан кечириши керак, — деди посбон. — Тўғри, жамоам бу борада муаммоларга дуч келган. Шу боис айни дамда кетишим мумкин. Бироқ менда доим ортга қайтиш учун имкон бўлади. Менинг “Рома”га ўтишим ёлғон, мен “Валенсия” футболчисиман.