«Арсенал» клуби «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга киритиш ҳаракатидан тўхтамаяпти.
«Канонирлар» яқин орада 18 ёшли футболчи учун 125 млн фунт таклиф қилмоқчи, деб хабар беради Mirror.
Бош мураббий Арсен Венгер яқинда Килианнинг отаси билан учрашиб, агар у «Реал» таркибига ўтса, захирада қолиб кетишини, «Арсенал»да эса доимий равишда асосий таркибда ўйнашини айтган. «Монако» раҳбарияти футболчини қўйиб юборишга қарши эмас, бироқ сўнгги қарор Мбаппенинг ўзидан.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда ҳужумчи билан «Реал» ва «ПСЖ» ҳам қизиқмоқда. Мбаппенинг ёшликдан мадридликлар мухлиси экани барча аён.