«Реал» ҳимоячиси Пепе жамоа сафида бошқа тўп сурмайди.
34 ёшли футболчининг қироллик клуби билан имзолаган шартномаси муддати тугади. Бугун «Реал» уни ўз таркибидан ўчириб ташлади. Энди у эркин агентга айланди ва исталган жамоага бепул ўтиши мумкин.
Айни пайтда футболчи билан «ПСЖ» ва «Бешиктош» клублари қизиқмоқда.