Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Ҳарт, Насри, Бони – «Сити»нинг унутилган аъзолари

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ёзги трансфер бозорида катта маош оладиган 3 футболчисидан қутулишнинг йўлларини изламоқда. Пеп Гвардиоланинг режаларига кирмайдиган бу учовлон ўтган мавсумни турли клубларда ижарада ўтказишди. Goal нашри Ҳарт, Насри ва Бонининг жамоадаги келажаги ҳақида сўз юритди.

“Манчестер Сити”нинг устози дастлабки мавсумида бирорта соврин юта олмади ва ўзининг энг ёмон кўрсаткичини кўрсатди. Қуруқ мавсум эса янги, қиммат трансферларни амалга оширишга ундамоқда. Бироқ, пул сарфлашдан олдин бош мураббий бир қанча масалаларни ойдинлаштириб олиши керак бўлади. Кабалеро, Забалета, Саня ёки Клиши амалдаги шартномаларини узатишмади ва ҳар бири турли клубларга ўтиш билан овора. Бироқ, яна уч футболчи борки, клуб булар учун ҳафтасига 450 минг евродан ортиқ маблағ сарфламоқда. Жо Ҳарт, Самир Насри ва Вилфрид Бони жамоа учун кераксиз дея баҳоланган бир пайтда, бундай кўп маблағ сарфланиши ақлга сиғмайди.

Ҳарт, азалий рақиб томонига ўтадими?

“Манчестер Сити”дан бутунлай кетишга биринчи рақамли даъвогар – Жо Ҳарт ҳисобланади. Ҳар ҳолда, 40 миллион еврога олиб келинган ёш дарвозабон Эдерсон заҳирада ўтириш учун келмаган. 30 ёшли инглиз посбонига бу навбатдаги чақириқ бўлгани рост. Ўтган мавсумда жамоага Клаудио Бравонинг келиши туфайли “Торино”га ижарага бериб юборилган Ҳарт мавсум оралиғида “Сити”нит арк этса ажаб эмас. Инглиз ОАВ унинг “Манчестер Юнайтед”га ўтишини таҳмин қилишмоқда. Давид де Хеа агарда “қизил иблислар”нит арк этадиган бўлса, азалий рақиблари посбонини сотиб олиши мумкин. Шунингдек, Ҳартнинг хизматларига “Нюкасл” ҳам қизиқиш билдирмоқда. « Манчестер Сити » ўз посбони учун 28 миллион евродан кам бўлмаган маблағга сотиб юборишни режа қилган.

Насрида вариантлар кам

Самир Насри ўтган мавсумни “Севиля”да ижарада ўтказди ва унинг дебюти анчайин омадли чиқди. Бироқ унинг кўрстаган ўйинлари андалусия клуби раҳбариятини ишонтира олмади ва жамоа Насрини 19 миллион еврога сотиб олиш фикридан қайтди. Гвардиола эса Насрининг хизматларига умуман муҳтож эмас. Унинг қўл остида ҳужумкор бўлган Стерлинг, Де Брюйне, Сане, Нолито, Давид ва Бернардо Силвалар бор. 30 ёшли француз футболчиси ўзига янги клуб қидиришни бошлаши керак. Муаммо шундаки, унга келиб тушаётган таклифлар кўп эмас. Сўнгги бир неча мавсумдан бери ўйинида пасайиш кузатилаётган футболчига “Бешиктош” ва “Галатасарой” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Икки турк клублари Насри учун 13 миллион евро тўлашга тайёр. Шунингдек, Самир Хитойнинг “Шанхай Шенхуа” клуби нишонида бўлиб турибди. Футболчи хитой клуби билан анча фойдали бўлган шартномага имзо чекиши ҳам мумкин.

Бони ҳали курашишни хоҳлайди

Юқоридаги икки футболчи клубни тўла тарк этишлари аниқ бўлса, Вилфрид Бони барчасини ташлаб кетишни истамаяпти. 2015-йилда “Манчестер Сити”га келиб қўшилган ҳужумчи ўтган мавсумни « Сток Сити »да ижарада ўтказди. Ивуарлик футболчи клубни тарк этадиганлар рўйхатида бўлганига қарамай, жамоада қолиб Гвардиоланинг ишончини қозониш учун ҳаракат қилиб кўриши мумкин. Бир қанча инглиз клублари унинг ўйинидаги пасайишни ҳисобга олиб сотиб олишин истамаяпти. Боз устига, ҳужумчининг трансфер нархи 20 миллион евро дея баҳоланган. Бони барчасини бошидан бошлаши ва яна аввалги спорт ҳолатига қайтиши талаб этилади.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 19:03, 03.07.2017.
Ўқилди: 3812 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.