Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-1 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

TOP-10: "МЮ" Лукакуни ҳам энг қиммат ўйинчи қилди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Ромелу Лукаку трансфери борасида "Эвертон" билан келишувга эришди. Маълумотларга кўра, футболчининг трансфер нархи 75 млн фунтни ташкил этади. Бундан ташқари, шартномада турли хил натижалар учун қўшимча 15 млн фунт ҳам қайд этилган. Бу харид Англия жамоалари ўртасида амалга оширилган энг қиммат трансфер бўлди. 

Келинг, энг қиммат чемпионат жамоалари ўртасида амалга оширилган энг қиммат 10та трансферларни ёдга оламиз. 

10. Димитар Бербатов, £ 32 млн

2008 йилда ёзги трансферлар ойнаси ёпилишидан олдиан “Манчестер Юнайтед” “Тоттенҳэм” билан болгариялик ҳужумчининг 32 млн фунтга сотиб олиш борасида келишувга эришди. Бербатов “МЮ” сафида 149та ўйинда майдонга тушиб, 56та гол уришга муваффақ бўлди.

 

9. Энди Кэрролл, £ 34 млн

“Ливерпуль” 2011 йилда “Ньюкасл”дан 22 ёшли ҳужумчини катта умидлар билан 34 млн фунтга харид қилган. Бироқ футболчи янги жамоада ишончни оқлай олмади. Ҳужумчи 58та ўйинда атиги 11 маротаба ўз номини таблога ёздириб қўя олган.

 

8. Садио Мане, £ 35 млн

Ўтган мавсумда “Ливерпуль” 35 млн фунтга “Саутҳемптон” форварди Садио Манени харид қилди. Орадан бир мавсум ўтгач, клуб ушбу харидни амалга оширганидан афсусланмаса керак. Чунки футболчи ўтган мавсумда қизилларнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. У 27та ўйинда 13та гол ва 6та голли узатма муаллифига айланди.

 

7. Хуан Мата, £ 38 млн

Мата 2014 йилда 38 млн фунт эвазига “Челси” таркибидан “МЮ”га ўтади. Бугунга қадар футболчи “МЮ” таркибида 146та ўйинда майдонга тушиб, 36та гол ва 26та голли узатмага қайд этишга улгурган.

 

6. Рио Фердинанд, £ 39 млн

Фердинанд 2002 йилда “Лидс”дан “МЮ”га трансфери манкунианликлар 39 млн фунтга тушган. Ўз вақти учун бу АПЛ ичидаги энг қиммат трансфер бўлган. Футболчи “МЮ” таркибида 400дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, 6 маротаба Англия чемпиони бўлган.

 

5. Кристиан Бентеке, £ 39 млн

“Ливерпуль”нинг ушбу трансферини ҳам Кэроллнинг хариди сингари омадли харид дейиш қийин. 2015 йилда қизиллар “Астон Вилла” ҳужумчисини 39 млн фунтга харид қилишган. Футболчи “Ливерпуль” таркибида бир мавсумни ўтказган ва барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол киритган.

 

4. Жон Стоунс, £ 47 млн

Ўтган ёзда “Эвертон”нинг 22 ёшли футболчиси расман энг қиммат ҳимоячи унвонини Фердинанддан тортиб олди. “Манчестер Сити” ҳимоячи учун 47 млн фунт тўлаган. Стоунс ўтган мавсум Англия чемпионатининг 27 ўйинида иштирок этди.

 

3. Фернандо Торрес, £ 49 млн

2011 йилда “Ливерпуль” ҳужумчисининг “Челси”га ўтишига катта шов-шувларга сабаб бўлган. “Ливерпуль” ушбу трансфердан 49 млн фунт ишлаб олган бўлса-да, жамоа мухлислари футболчини кечира олмаган. Ҳужумчи “Челси” таркибида 182та ўйинда майдонга тушиб, 48та гол ура олган.

 

2. Раҳим Стерлинг, £ 53 млн

“Манчестер Сити” 20 ёшли қанот ҳужумчисини харид қилиш учун 2015 йилда Англия чемпионати ичидаги трансферлар учун рекорд даражадаги пулни тўлаган. Бонусларни ҳисобга олганда Стерлингнинг трансфери бугунги кунга келиб 53 млн фунтга етган. Шаҳарликлар таркибида 2та мавсумда 94та ўйин ўтказган футболчи 21та гол ва 31та голли узатма муаллифига айланган.

 

1. Ромелу Лукаку, £ 75 млн

“Манчестер Юнайтед” Лукаку трансфери борасида “Эвертон” билан келишувга эришганини тасдиқлади. Демак, рекорд қайд этилди. Англия ОАВ берган маълумотлар кўра, “МЮ” Лукаку учун 75 млн фунт, шунингдек, 15 млн фунт ҳам эҳтимолий қўшимча бонуслар тўлайди. Дунёнинг энг қиммат футболчиси Поль Погба ҳамда Англия чемпионати жамоалари ўртасида амалга оширилган трансферлар ичидаги энг қиммат футболчи Ромелу Лукаку жамоадош бўлди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 08:56, 09.07.2017.
Ўқилди: 9534 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.