Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

2018 йилдан бошлаб Формула 1 болидларига Ҳало ҳимоя тизими ўрнатилади

Баҳо:
+1 | -

19 июл куни Стратегик ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган йиғилишда бу система 2018 йилдан ишга туширилиши ҳақида келишиб олинди.

Ҳало системасига пойгаларда қатнашадиган 10та жамоадан 9таси қаршилик қилган бўлишига қарамай шундай қарор тасдиқланди.

Пилот бошини ҳимоя қилишнинг Ҳало тизими 2016 йилда мавсумолди тест пойгалари мобайнида Феррари жамоаси пилотлари Кими Райкконен ва Себастян Феттел томонидан синаб кўрилган эди. Ҳало ҳимоя тизими конструкцияси кокпит ёнлари ва пилотнинг олдидаги учта бириктирув нуқтасига эга ёй шакли кўринишида бўлади.

Мазкур йиғинда, шунингдек, "Қалқон" деб аталган, пилот бошини ҳимояловчи бошқа бир тизим ҳам кўриб чиқилган. У кокпит олдига ўрнатиладиган шаффоф қубба шаклида бўлган. Бу тизимни яқинда бўлиб ўтган Британия гран-присида Себастян Феттел синаб кўрган. Пойгачининг сўзларига кўра, "қалқон"ли машина билан трассада юриб кўргач, унинг боши айланган ва у билан болидни бошқариш оддатдагидан бирмунча қийин бўлишини таъкидлаган.

Формула 1 пойгалари иштирокчилари Ҳало тизими ҳақида қуйидагича изоҳ беришди.

"70-йиллар ортда қолди. Тўғри аввалари мен ҳам кокпит усти очиқ бўлиши керак деб ўйлар эдим, бироқ бундай фожеаларга якун ясаш керак", - дейди 2009 йилги мавсум чемпиони Женсон Баттон.

Ред Булл жамоасининг австралиялик погачиси Даниэл Риккардо ҳам Баттон фикрига қўшилди: "Ҳозирги вақтда пойгачининг энг нозик нуқтаси бу бош қисми бўлиб қолмоқда. Агарда шундай ҳимоя пайдо бўлса, бу пойгачининг ҳотиржам бўлишига ёрдам беради ва ҳавфни анча камайтиради".

Бироқ айни дамда Рено жамоасида иштирок этаётган Нико Хюлкенберг бу тизимни қоралади. "Менга бу ғоя ёқмаяпти. Фикримча пойгачи кабинаси доимо очиқ ҳолда бўлиши керак. Спорт прототип пойгалар айнан мана шундай кўринишда бўлиши керак. Бу спорткарлар эмас. Мен учун олди қисмида ойнаси бор автомобилни бошқариш муаммо эмас", - дейди Нико Хюлкенберг.

Мазкур йиғилиш доирасида шунингдек, пойгаларни томошабоплигини ошириш, ёнилғи ва бошқа эҳтиёт қисмларини назорат қилиш ва 2021 йилги двигателлар мавзуларида сухбат олиб борилди.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 17:45, 21.07.2017.
Ўқилди: 2779 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.