«Реал» яримҳимоячиси Марко Асенсио жамоани тарк этмоқчи эмас.
Daily Mail хабарига кўра, футболчи «Арсенал», «Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед» клубларининг қизиқишидан хабардор. Бу вазиятдан фойдаланган Асенсио «Реал» билан янги, молиявий тарафдан фойдалироқ шартномани имзолашни режалаштирмоқда.
«Реал» президенти Флорентино Перес футболчи билан хайрлашишини истамаяпти ва унинг талабини қондириши мумкин.