Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи - Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор - Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна - Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Хитой жамоалари қарздорлик ботқоғига ботишди. Аҳмедов ва Исмоиловнинг тақдири нима бўлади?

Баҳо:
+ | -

Хитой сўнгги икки йил давомида мамлакатда футбол спорт тури янада ривожланиши учун бир қатор янгиликларни амалга оширди. Жумладан, Хитой Суперлигаси жамоалари футболчилар харидига Европанинг манаман деган клубларидан ҳам кўпроқ маблағ сарфлашди.
 
Бироқ хитойлик сармоядорлар бошлаган ишнинг охири самарали якунланмаслиги мумкин Чунки, олинган сўнгги маълумотларга кўра, Суперлиганинг 13 клуби футболчиларнинг маоши ва мукофот пулларидан катта қарздорликка кириб қолган.
 
Ушбу жамоалар 15 августга қадар Хитой футбол ассоциациясига қарзлардан тўлиқ қутулганини исботловчи ҳужжатларни топширишлари керак бўлади. Агар қўйилган талаб берилган муддат мобайнида бажарилмаса, қарздор клублар келаси мавсумдаги чемпионат ўйинларидан четлатилади.
 
Ачинарлиси, клублар орасида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шангҳай СИПГ” жамоаси ҳам бор. Ундан ташқари Суперлиганинг амалдаги чемпиони “Гуангжоу Эвергранд” жамоаси футболчиларнинг мукофот пулларини ўз вақтида тўлай олмаган.
 
Асосийси, қарзи бор клублар рўйхатидан Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир футболчиси Анзур Исмоилов тўп сурадиган “Чангчун Ятай”, дунёда энг кўп маош ишлаб топадиган футболчи Эсекиэл Лавесси (“Хэбей Чайна Форчун”), аргентиналик машҳур футболчи Карлос Тевес (“Шанхай Шэнхуа”) ва бельгиялик таниқли футболчилардан бири Аксел Витцел ўйнаётган (“Тянгжин Цюанжианг”) жамоалар номи тилга олинган.
 
Шунингдек, Хитойда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган Егор Кримец фаолият олиб боради. Аммо Егорнинг жамоаси (“Бэйцзин Гоань”) қарздорлар рўйхатига киритилмади.
 
Маълумот ўрнида, юқорида келтириб ўтилган футболчилар Хитойда легионер мақоми остида тўп суришади. Легионерлар шу кунгача доимо маҳаллий футболчилардан кўпроқ маош олиб келишган.

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 09:48, 26.07.2017.
Ўқилди: 12013 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7005]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [5657]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4115]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3323]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3252]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3185]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2695]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2682]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2674]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [2552]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик