Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Юрий Саркисян бўш стадионлар, келишилган ўйинлар, миллий терма ва «Нефтчи» ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонда бу инсонни танимайдиган футбол ишқибозини топиш қийин. Ўзбекистон “Алекс Фергюссони” номини олган Юрий Вазгенович Саркисян юртимиз футболида энг кўп совринларни ютиб олган мураббий саналади. Узоқ йиллар давомида Фарғонанинг “Нефтчи” футбол жамоасини бошқарган Юрий Саркисян айни кунларда Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида Миржалол Қосимовнинг маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатмоқда. Кун.uz ижодий гуруҳи Юрий Вазгенович билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида учрашди.

Бўш стадионлар

Одамлар футбол кўришга келади. Ҳар бир шаҳарда эса ҳар бир ишқибоз ўз жамоасига мухлислик қилади ва албатта ўзининг севимли клуби ғалаба қозонишини истайди. Нега одамлар стадионларга келмаяпти? Мен 1986 йилнинг ноябрида “Нефтчи”ни қабул қилиб олиб, 2013 йилга қадар ишладим. Бизда Фарғонада стадион тўла бўларди. Ўйиндан бир соат аввал одамлар билан лиқ тўларди. Сабаби яхши билишарди – биз ҳар бир ўйинга худди охирги баҳсга каби тушардик.

Ўзбекистон ва “Нефтчи”даги фаолиятнинг бошланиши

Мен 1968 йилда Ўзбекистонга келганман. Футбол ўйнашни бошладим, кейин отам менга айтди: “Футболни ташла, таълим олиш керак”. 1969 йилда Ереван аэропортида “Термиз” мураббийи билан учрашиб қолдим. У менга таклиф билан чиқди. Термизга жўнаб кетдим, 1970-1975 йиллар давомида ўйнаб, ўша ерда институтни тамомладим. Сўнг Фарғонадан таклиф тушди. Ўшанда менга Фарғона жуда ҳам ёқиб қолди. Шу ерда ўз бахтимни ҳам топдим. 1986 йилнинг ноябрида эса жамоани қабул қилиб олганман. Қаторасига тўрт йил совринли ўринларни эгаллаб келдик. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, кетма-кет 4 йил мамлакат чемпиони бўлдик. Мен 17 йил давомида таътил олмаганман. Бутун Ўзбекистон билардики, ҳамма таътилда эканида биз ўйинларни кузатиш билан шуғулланардик ва ёш иқтидорларни танлаб олардик. Ўзбекистонда жуда истеъдодли футболчилар бор. Фақатгина бу билан шуғулланиш керак. Албатта, бу оғир иш, лекин ишончли. Сабаби сен топиб, олиб келиб, ҳаётга йўлланма берадиган ўйинчилар улар сенга худди шу нарсани қайтаради.  

Келишилган ўйинлар ҳақида

Ҳар ким ўзининг фикрини айтади. Мен ўз ҳаётимда ҳеч қачон битта ҳам келишилган ўйинда иштирок этмаганман. Мен умуман бу нима эканини ҳам тушунмайман. Бу ҳақда гапиришнинг ўзи уят мен учун. Сабаби кишилар оиласи, ишларини ташлаб футбол кўриш ҳамда ундан лаззат олишга келади. Бу менинг хаёлимда ҳам бўлмаган. Биласизми, баъзилар гапиради, бошқалар эса ишлайди. Мен бундай нарсаларни тушунмайман. Менга бу ҳақда гапириш ҳам жуда мушкул.

Ҳакамлар мавзуси

Биласизми, биз ҳар доим ўзимизни ҳақ, деб ҳисоблаймиз. Мен футболчиларга ҳам айтардим: қизиққонман. Ниманидир айтганимдан кейин ҳар доим футболчилар олдида ҳам, ҳакамлар олдида ҳам узр сўрардим. Инсон ўзи хоҳламаган ҳолда хато қилиши мумкин. Хатони эса ишламайдиган одам қилмайди. Биз эса ҳар доим хато қидирамиз. Агарда биз ҳар доим кимнидир айбласак, хатоларимиз ҳам тўхтамайди. 

Миллий терма жамоа ҳақида 

Бабаян ҳолатни қандай кўраётган, қандай тушунаётган бўлса, шу йўналишда ишлаяпти. Биласизми, терма ғалаба қозонса, ҳамма қарсак чалади. Бу футбол қонуни. Мағлубиятга учраб қолса эса ҳамма танқид қилади. Менда орзу бор: кексайган чоғимда Россиядаги Жаҳон чемпионатига бориб, Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинни томоша қилиш.  

“Нефтчи” жамоаси ҳақида

Мен кетганимдан кейин жамоа 8-, 9-, 11-ўринларни эгаллади. Албатта, менинг қалбим оғрийди. Бугунги кунда нимага эришган бўлсам буни менга “Нефтчи” берган. Фарғонада бахтимни ҳам топганман. “Нефтчи” қандай ўйнамоқда... Албатта, бу “Нефтчи”нинг ўйини эмас. Бироқ ўйлашимча, бу давр ўтиб, яна юқори натижаларга эришишади. Жамоа 26 йил давомида Ўзбекистоннинг етакчи клуби бўлиб келган. Буюк Лобановский менга айтганди: “Ҳамма мураббийлик қилади, ташкилотчилик, тайёргарлик билан эса саноқли кишилар шуғулланади”.

 

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 08:23, 31.07.2017.
Ўқилди: 8540 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.