Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

JFL футбол мактабига немис ҳамкорларнинг ташрифи Германия матбуотида ёритилди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Тошкентда Jugend Fussball Leistungszentrum in Tashkent футбол мактаби иш бошлаган. Шу йилнинг май ойида Германиядаги ҳамкор - Jugend Fussball Leistungszentrum in Schlotheim мураббийлари ва футболчилари Тошкентга сафар қилди ва маҳаллий шароит билан танишиб, йиғин ўтказди. Шаҳримиз чиройи, қулай об-ҳаво ва айниқса спорт билан шуғулланиш учун шароитлар меҳмонларда катта таассурот уйғотди.

Эътиборли томони, германиялик ҳамкорларнинг Тошкентга сафари немис матбуоти томонидан ҳам ёритилди. Хусусан "Thüringer Allgemeine" газетасида сафар таассуротлари ҳақида мақола чоп этилди. Ёш футболчилар Тошкентда ўтказилган тадбирлардан хурсанд бўлишди ва шаҳримизнинг диққатга сазовор жойларига боришди.



Ўзбекистонда ўтказилган 7 кун давомида 4 та ўртоқлик ўйини ташкил этилди. Немис мураббийлари томонидан ушбу ўйинлар давомида ўзбекистонлик ёшлар орасида иқтидорлар кўплиги эътироф этилди. Сафар сўнгида тажриба алмашиш ва дўстона алоқаларни яна-да яхшилаш учун бундай йиғинларни ҳар йили ўтказишга келишиб олинди. Унга кўра немис ҳамкорлар Тошкентда йиғин ўтказгани сингари, бизнинг мураббий ва футболчилар ҳам Германияга сафар қилади.

Ушбу келишувнинг энг диққатга сазовор томони мураббийлар савияси ва футболчилар малакасини ошириш алоҳида банд сифатида киритилган. Жорий йилнинг октябрь ойида немис мураббийлари Тошкентга ташриф буюради ва икки ҳафта давомида Jugend Fussball Leistungszentrum in Tashkent учун машғулотлар ўтказади. Декабрь ойида икки нафар мураббийимиз Германияга сафар қилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Jugend Fussball Leistungszentrum in Tashkent мактабига қабул давом этмоқда. Футбол мактабига 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Шунингдек қизлар учун ҳам алоҳида гуруҳлар ташқил этилади. Машғулотлар 1 октябрдан бошланади ва тарбияланувчилар футбол сир-асрорлари билан бирга инглиз ва немис тилларини ўрганиб боради. Шунингдек сувда сузиш машқлари ҳам ўтказилади. Мактабдан берилган дарс эса методистлар назорати остида тайёрланади.

Телефонлар: +99890 9999890, +998 95 1959890

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:55, 05.08.2017.
Ўқилди: 3137 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.