Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Бугун УЗРEПОРТ ТВ ва ФУТБОЛ ТВ да УЕФА Суперкубогини томоша қилинг

Баҳо:
+1 | -

Бугун УЗРEПОРТ ТВ ва ФУТБОЛ ТВ каналларида УЕФА Суперкубогини жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади. Лекин сиз мазкур баҳсдан трансляцияни соат 23:00дан бошлаб бизнинг телеканалларда кузатиб боришингиз мумкин.

УЕФА Суперкубоги.
"Реал" (Мадрид, Испания) – "Манчестер Юнайтед" (Англия)
8 август 2017 йил. Соат 23:45. Скопье. "Филип II" стадиони.
Тахминий таркиблар:
"Реал" - Навас, Марсело, Варан, Рамос, Карвахал, Кроос, Каземиро, Модрич, Роналду, Бензема, Бэйл.
"Манчестер Юнайтед" - Де Хеа, Блинд, Смоллинг, Нилссон-Линделеф, Матич, Дармиан, Погба, Эррера, Валенсия, Мхитарян, Лукаку.
Дисквалификация: Эрик Байи, Фил Жонс (иккиси ҳам "Манчестер Юнайтед")
Жароҳат олганлар: Гарет Бэйл (майдонга тушиши сўроқ остида) - Эшли Янг, Маркос Рохо, Люк Шоу.

"Реал" ва "Мачестер Юнайтед" жамоалари расмий ўйинига ҳам 4 йилдан ошди. 2013 йил март ойида мадридликлар Чемпионлар лигаси доирасида, "Олд Траффорд" стадионида 2:1 ҳисобида зафар қучишган эди. Бу вақт ичида иккала жамоада ҳам катта ўзгаришлар рўй берди. "Манчестер Юнайтед"нинг энг омадли мураббийи Сер Алекс Фергюсон кетгач клубнинг муваффақиятли юриши ҳам тўхтаб қолди. Ўша ўйинда клублар бир хил даражада бўлган бўлса, ҳозирда "Реал" ўз рақибидан анча илгарилаб кетган. Бу вақт ичида "қироллик клуби" 3 марта Чемпионлар лигасида зафар қучиб, бир марта Испания чемпиони бўлди. Манкунянликлар эса фақат Европа Лигаси соврини билан мақтанишлари мумкин холос.

"Олд Траффорд" аввалгидек ғалабаларга чанқоқ. Шу сабабли ҳам "қизил иблислар" мураббийлик постига Жозе Моуриньони таклиф этишди. Қизиғи 4 йил муқаддам португалиялик мутахассис айнан рақиб жамоа томонида эди. Моуриньо ўзининг собиқ клубини яқиндагина ўртоқлик учрашуви доирасида мағлубиятга учрата олди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилгач, пеналтилар церийасида "Манчестер Юнайтед" омадлироқ чиқиб қолди. Лекин Скопеда (Македония ўз тарихида илк бор бундай йирик турнирга мезбонлик қилмоқда) бўлиб ўтадиган баҳс АҚШдаги ўйиндан катта фарқ қилиши аниқ.

"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўз тарихида 11 марта тўқнаш келишади. Мазкур қарама-қаршилик одатда голларга бой ўтади (10та ўйин жами 36та гол). Ўтган йили мазкур совринни "Реал" қўлга киритганини инобатга олсак, "Манчестер Юнайтед"да УЕФА Суперкубогини қўлга киритиш ҳоҳиши кўпроқ бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 13:54, 08.08.2017.
Ўқилди: 11059 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.