Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Битта гол муҳокамаси (Ҳажвия)

Баҳо:
+ | -

Миллий терма жамоамиз Эрон билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида гол «еб» мағлуб бўлгач, аввалги бир воқеа эсимга тушиб кетди. Ҳа, адашмадингиз, ўша Бахрайн билан бўлган аламли ўйиндан кейинги воқеа-да. Ўшанда мағлубият бутун мамалакатимиз қатори кичиккина мактабимизда ҳам ғоят катта мунозараларга йўл очганди-да ўзиям.  Келинг, яхшиси, тарихга айланган кун хроникасини сизларга ҳам сўзлаб бера қолай.

Одатдагидек эрталаб мактабга бўйнимга арқон солингандек хоҳламайгина чоғландим. Лекин мени олдинда сал бошқача «дарслар» кутиб турган экан. Мактаб остонасини хатлаб ўтганим ҳамоно ҳамманинг оғзида кечаги ўйиннинг тафсилотлари эканлигига эътибор қаратдим. 1-синфдан тортиб, 8-синф ўқувчилари – барча-барча футбол ҳақида мунозара юритяпти. Секин синфга кирсам, болалардан бурун қизлар гап бошладилар-ов: «Кечаги ўйинни кўрдингизми? Жуда мақтардингиз, нима бўлди энди?» Бу ҳолатни кўриб, билмаган ҳолда ўзимга ҳайрат аталмиш кўчани ихтиро қилиб қўйдим. Аксига олиб, навбатчи эканман, ўқитувчилар ҳонасига журнални олиш учун боргандим,… ҳозиргина очган кўчамнинг туб-тубига тушиб қолдим. Менга доимо заҳрини сочиб юрадиган чет тили домламизнинг «атагани»  бугун менга етмаслигига тезда амин бўлдим. Ўзи шу домламизга ҳайронман-да. Бир киши кўзларига ёмон кўриниб қолдими, тамом, бор нафратини унга бемалол улашаверадилар. Хуллас, кўрдимки, «ширин-шакар» танбеҳлар бугун мен эмас, кечаги ўйин, аниқроғи футболчиларга аталган. Домламиз ҳамкасбларини ўзларига қаратиб, куюнганча гапирардилар: «Футболчиларимизга ўзи нима бўлган?. Сўнгги дақиқада рақибга нисбатан фол ишлатишга бало бормиди? Ҳимоячиларга ҳам хайф, сунъий офсайдқилолмас экансан, нимага ортиқча чиранасан? Ана манави (менга ишора қилганча) инглизчага тилим ўтмайди, деб тан олганидек, соддароқ ўйнайвермайсанми? Тўпни оутга тепиб юбор – тамом-вассалом». Домла инглизча сўзларини ҳам қўшишни бошлагандиларки, гаплари ярим йўлда қолди. Яъни эстафетани олган математика ўқитувчимиз ўйинни рақамлар асосида таҳлил қилишга тушдилар: «Гапингизга 100 % қўшиламан. Тўп юмалоқ, майдон текис. Гол жарима майдони ташқарисидан, дарвозадан 30 метрча узоқликдан урилди. Наҳотки, ҳимоячиларимиз оддийгина Пифагор теоремасини билишмаса?» Бир ёқда 70 ёшга кириб ҳам, алламбало қоидаларни дастак қилганча менга доимо жимжимадор «2» қўядиган физика фани  домламиз жавраб кетдилар: «Тўпни қайтаришда нафақат Пифагор теоремаси, балки унинг вазни, ҳолатини ҳам билиш зарур-да. Ахир тўп ҳаво бўшлиғида ўз оғирлигига қараб ҳаракатланади. Шунинг учун унинг интерциясини, тортишиш кучини ҳам ҳисобга олиш керак эди». Шу домламиз бир гап бошласалар одатда камида 30-35 дақиқа тинмайдилар. Лекин бу сафар негадир 10 баравар кам гапирдилар. Ҳаётга келиб физик домламизни кўрганимдан буён мен учун биринчи марта тўғри иш қилдилар-ов. Навбат рус тили ўқитувчимизга келди, шекилли. Улар ўз одатларига кўра, икки тилни омухта қилиб, баҳсга қўшилдилар: «Анави судяда ҳам айб йўқ эмас. У бир неча штрафларни бермади. Баҳрайн командасининг тренери айёрлик қилиш бобида тулкига дарс берадиганлар типидан шекилли. Эҳ, аттанг, лоақал битта ударимиз гол бўлганида, анави масхарабоз вратарни йиғлашини кўрардик-да. У футболист эмас, бюрократ экан, қанча минутни «еб ташлади» бир ўзи». Ҳа домламиз чўғда пишаётган кабобдек ёнаётганди-да ўзи-ям».

Ана энди химия фанидан дарс берадиган аямизга қаранг. Тўғриси, кимёчилар футболнинг «Ф» ҳарфини ҳам тушунмасалар керак, деб ўйлардим. Йўқ, адашибман. Аёл ўқитувчимиз шундай «разбор» қилганларидан кейин қолганларини тасаввур қилиш қийин эмас. «Энг асосийси, ҳужумчиларимиз нўноқ, – дея гап бошладилар ая. – Гол урувчи ҳужумчи бизга сувва ҳаводек зарур. Мураббийларимизнинг айблари шундаки, улар футболчиларни худди Менделевнинг элементлар даврий системасига ўхшатиб, жой-жойларига қўйишмади. Шундай қилинмаганини натижасида ўйинчилар жипслашиб ўйнолмадилар ва етарли реакцияга кириша олишмади». Шу орада жим ўтирган география фани домламиз четда туришни истамадилар, чўғи, даврага қўшилдилар. Ўзи у кишининг спортга унчалик тоблари йўқроқ. Шундай бўлсада, буни сира билинтирмадилар: «Бу Бахрайн деганлари ўзи дўппидай митти давлатча. Ер майдони бизникидан нақ 639 баравар кичик. Кўпчилик айтганидек, УEФАга ўтиш керак. Зепп Блаттер Ўзбекистонга Европада нима бор, дебдими? Тўғри, географик нуқтаи-назаридан биз Марказий Осиёда жойлашганмиз. Лекин… Ана, Австралияга Осиёда нима бор? Келинг, харитага қаранг, «яшил қитъа» қаёқдаю, Осиёқаёқда. Иккинчи томондан, Ғарбий ва Шарқий Осиё иқлими бир-биридан мутлақо фарқ қилади, энг ёмони, ҳар икки минтақаники бизникига сира мос эмас…». Негадир хонада менинг севимли устозим - тарих фани домласи кўримаётгандилар. Мана, ниҳоят, уларнинг келишлари билан мунозара янада қизиди: «Футбол англияликлар томонидан ихтиро қилинган. Орадан қанча йиллар ўтган бўлсада,  қизиқарлилигича қолмоқда, қолаверса, янада тараққий этмоқда. Тарих бизнинг бугунги гапимизга ўшаб, кўплаб голларнинг шодасини кўрган. Пелею Марадона, Роналдою Гарринча футбол оламида ўз номларини қолдиришган. Бизга айнан шундай шаҳслар керак», дея гапларини якунламоқчи бўлиб тургандиларки, ногаҳон Ўзбекистон тарихидан ҳам дарс ўтишларини эслаб қолдилар, чоғи, давом этдилар: «Ўзбекистон термаси ўз тарихида ҳали бундай аламли мағлубиятга учраган эмасди. Эҳ, Шквирин, Қосимов, Краснитский, Абдураимов… Эссиз, улар тарихга айланидилар-да…» Қаранг-а, она тили фанидан дарс ўтадиган аямиз ҳам кечаги ўйинни кўрибдилар. Буни ҳаттоки, хаёлимга келтирмагандим. Энди шу хаёлларга ҳам бевафолик қилишимга тўғри келади-ёв. Қисқаси, она тили ўқитувчимизга қулоқ тутамиз: «Футболчиларимиз ҳужумга ўтганда, сон бўйича устунлик қилишлари лозим эди. Ўйин сифати ҳам яхши эмас. Ўйинчиларнинг феъл атворларини ўзгартирмаса бўлмайди, шекилли. Улар бўш нуқталарда бир бирларининг ўринларини тўлдирувчи вазифасини бажара олишмади сира. Тўпга эга чиққан ҳолатларда эса от сингари чопиш ўрнига, судралиб юришди. Натижада рақиб ўз сўзини айтди ва ўйинга нуқта қўйди. Бизга ҳимоя билан ҳужумни боғловчи ўйинчилар зарур.» Ҳа, бу кишининг фикрларида ҳам жон бор: сифат, сон, феъл, от…

Давоми>>

Манба: fcb.uz
Киритилди: 22:25, 09.08.2017.
Ўқилди: 5346 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.