Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер мавсумида бозори чаққон жамоалар

Баҳо:
+ | -

Жорий йил трансфер мавсумининг асосий воқеалари олдинда эканига қарамай, айрим жамоалар олди-сотди масаласида юз миллионлик довонни ортда қолдиришди.

Эътиборлиси, бозори чаққонлар орасида Португалия клублари кўринмаяптилар. «Бенфика» бундан мустано, албатта. Марҳамат, бозор фаоллари билан танишинг.

«Лион» - 102 млн. евро

Йирик келишувлар: Александр Лаказетт, «Арсенал»-53 млн. евро; Корентен Толиссо «Бавария»-41 млн. евро.

Ҳа, чиндан ҳам етакчилар рўйхатини кутилмаган жамоа бошқармоқда. Мавсумни бир маромда ўтказган «Лион» ЕЛ турнирида чорак финалга қадар етиб борди.

Лекин «Ницца»нинг ички чемпионатдаги шиддати лионликларни ЕЧЛ йўлланмасидан маҳрум этди. Жамоа таркибни салгина кучайтирганида Франциянинг учинчи грандига айланиши мумкин эди.

Бироқ улар кўпчиликни ҳайрон қиолдиришди: бор-йўғи бир-иккита харид билан таркибни мукаммал ҳолатга келтириш ўрнига етакчи ўйинчиларни сотиб юборди. Корентен Толиссо билан Максим Гоналон энди таркибда йўқ - уларсиз ярим ҳимоя чизиғи батамом барбод бўлди, десак адашмасмиз.

Крис­тоф Жале ва Мацей Рибус ҳам таркибдан чиқиб кетишди. Ваҳоланки, улар ҳимоя чизиғининг устунлари саналишарди. Матьё Вальбуэна Туркияга йўл олди. Александр Лаказетт хусусида оғиз очмасак ҳам бўлаверади. Хуллас, етакчилар ўрнини ғўр ёшлар билан тўлдирган жамоа мақсадини тушуниш қийин. Балки тезроқ харидни бошлаш маъқулдир?

«Эвертон» - 103 млн. евро

Йирик келишувлар: Ромелу Лукаку, «МЮ»-85 млн. евро; Херард Деулофеу, «Барселона»-12 млн. евро; Том Клеверли, «Уотфорд»-9 млн. евро.

Ҳозир «Эвертон» ўта фаоллиги билан ҳаммани ўзига қаратмоқда. Жамоа айни пайт 100 млн.га яқин маблағни янги футболчилар харидига сарфлади - Жордан Пикфорд, Дэви Классен ва Майкл Кин энди «ирискалар» шарафини ҳимоя қилишади. Уэйн Руни эса ортиқча таърифга муҳтож эмас. Ромелу Лукакунинг трансфери харажатларни асосий қисмини қоплади, яна Том Клеверлини ижарада синовдан ўтказган «Уотфорд» сотиб олди. Тўғри, бу йўқотишлар таркибни бироз заифлашувига олиб келиши мумкин. Балки Рональд Куман Рунидан самаралироқ фойдаланиш мақсадида ўйин услубини ўзгартирар?

«Рома» - 108 млн. евро

Йирик келишувлар: Муҳаммад Салоҳ, «Ливерпуль»-42 млн. евро; Антонио Рюдигер, «Челси»-35 млн. евро; Леандро Паредес, «Зенит»-23 млн. евро.

«Бўрилар» сафидан спорт директори сифатида жой олган Рамон Мончи «Севилья»даги фаолияти билан ном қозонганди. У ҳар йили ёзда футболчиларни рисоладагидек пуллаб, баҳорда янги таркибни шакллантирарди. Мончи Римга «Рома»нинг супермаркет эмаслигини таъкидлаган ҳолда келганди.

Яъни, жамоада етакчиларни сотиб юбориш нияти йўқлигини маълум қилганди. Бироқ амалда - Салоҳ ва Рюдигер жамоани тарк этишди. Костас Маноласнинг трансфери сўнгги босқичда барбод бўлди. Ража Наингголан ҳозирча Римда. Лекин амалдаги шартномани узайтиришдан бош тортди.

Қизиғи шундаки, етакчиларни қўйиб юборган мутахассис таркибни умидли ёшлар билан тўлдирди - «Фейеноорд» вакили Рик Карсдорп қитъанинг бош муаммоси бўлиб турган ўнг қанотни, «Сассуоло» аъзоси Лоренцо Пеллегрини эса марказни тўлдирадиган бўлди.

Ана шу муҳим харидларга атиги 24 млн. евро сарфланди, Максим Гоналонни Мончи деярли сув-текин (4 млн.)га харид қилди. Мана буни омадли трансфер дейиш мумкин.

«Монако» - 110 млн. евро

Йирик келишувлар:  Бернарду Силва, «Ман Сити»-50 млн. евро; Тьемуэ Бакайоко, «Челси»-40 млн. евро; Валер Жермен, «Марсель»-8 млн. евро.

Май ойининг охирларида футболчиларни сотишга ҳеч қандай эҳтиёж йўқлигини таъкидлаган князлик клуби ўз етакчиларини қўйиб юбормоқда. Эҳтимол, чемпионликка эришган ўйинчилар нуфузлироқ жамоаларни кўзлашаётгандир? Боз устига, Дмитрий Риболовлев ҳеч кимни мажбуран ушлаб турмаслигини қайта-қайта таъкидлагани ҳам рост. Ҳар қандай ишда ҳам маълум бир меъёрга амал қилиш керак-ку. Силва билан Бакайоко зафарли мавсумни бош қаҳрамонлари эдилар. Агар Килиан Мбаппе ҳам «Реал»га ўтиб кетса, Жардим жамоа­ни қайтадан шакллантиришга мажбур бўлади. Қолаверса, Фабиньо ҳам харидлар қуршовида. Аммо «Монако» сотиш билан биргаликда харидда ҳам фаол. Юри Тилеманс ҳамда Теренс Конголо марказни кучайтира олишади, «Барселона Б»дан ўтган Жорди Мбуладан эса Бернарду Силванинг ўрнини тўлдириш талаб этилади. Ёш футболчи довдираб қолмаса, албатта.

«Бенфика» - 113 млн. евро

Йирик келишувлар: «Эдерсон», «Ман Сити»-40 млн. евро; Виктор Линделёф, «МЮ»-35 млн. евро; Нельсон Семеду, «Барселона»-35 млн. евро.

Дарҳақиқат, жорий мавсум Португалия жамоалари ўз анъаналаридан чекинишгандек, гўё. «Спортинг» сотишдан кўра харидда фаолроқ, «Порту» эса УЕФАнинг МФП қоидаси босими остида узоқ савдолашмасдан сотишга мажбур бўлмоқда. Фақат «Бенфика» португалияликларнинг «Ғолиб ҳамма нарсани сотади» шиорига содиқ қолмоқда.

Келишувлардан олинган даромад бир-икки нафар ёрқин юлдузни харид қилиш учун етарли бўлиши мумкин. Бироқ «бургутлар» ёш иқтидор соҳибларини излаб топишга уринишлари аниқ. Ҳозирча биргина Филипп Кровиновични «Риу Аве»дан 3 млн. еврога сотиб олишди. Бу жуда оз, албатта.

«Реал» - 122 млн. евро

Йирик келишувлар: Альваро Мората, «Челси»-62 млн. евро (турли бонуслардан ташқари); Данило, «Ман Сити»-30 млн. евро; Хамес Родригес, «Бавария»-10 млн. евро (икки йиллик ижара).

Манфаатли трансферлар хусусида гап кетганда, негадир «Реал» кам тилга олинади. Ваҳоланки, «Қироллик клуби» анчадан буён ўз футболчиларини рисоладагидек баҳоларда ўз вақтида сотишни ўрганиб олган. Сердаромад трансферлар ҳамда бюджетнинг қудратини ҳисобга олсак, жамоа истаган юлдузни осонгина харид қилиши мумкин.

Бироқ жиддий зарурат мавжуд эмас. Ҳатто Килиан Мбаппени сотиб олишга ҳам мутасаддилар иккиланишмоқда. Хамес ва Мората энди таркибда эмас, франциялик футболчига маълум миқдорда ўйин амалиётини ваъда қилиш мумкин. Бундан ташқари, Зидан жамоаси ҳеч бўлмаганда қанот ҳимоя чизиғини тўлдириши лозим.

Чунки Тео Эрнандес ўнг қанотда ўйнамайди. Наҳотки, мутахассис Карвахаль ўрнини тўлдириш учун биргина Хесус Вальехонинг ўзи етарли, деб ҳисоблаётган бўлса? Балки «Реал» яна қандайдир харидни амалга оширар?

Рўйхатдан четда қолганлар

«Севилья». Албатта, Мончи саралаган юлдузни сотиш учун абжир савдогар бўлиши шарт эмас. Ҳозирча жамоа 80 миллионлик сотувни амалга оширди.

«Тоттенхэм». Лондонликлар ҳозиргача ҳеч қандай харидни амалга оширишмади. Жамоа Набиль Бектолиб, Клинтон Н~Жие, Федерико Фасио ва Кайл Уокер (чинакам жиддий йўқотиш)лар эвазига 80 млн. евро тўплашди. Энди «тақачилар»дан савияли қанот ҳимоячисини сотиб олиш талаб этилади. Умуман, захира ўриндиғини имкон қадар узайтириш зарар қилмасди.

«Ювентус». Леонардо Бонуччини 42 миллион евро эвазига «Милан»га мажбуран қўйиб юборган «кекса сеньора» етакчиларга яқинлашган бўлсада, сотувдан тушган даромад 100 млн.га етмади. Қолаверса, жамоа харидларга маблағ аямаяпти. Клуб анъаналаридан келиб чиқадиган бўлсак, гап пулда эмас.

«Порту». Бор-йўғи 62 млн.га эга бўлиш - ёзни беҳуда ўтказиш билан баробар. Лекин иккинчи томондан, ана шу камтарона савдони ўзига хос абжирлик натижаси, дейиш мумкин. Боиси, «Порту» УЕФАнинг синчков назорати остида Андре Силва ҳамда Рубен Невешни ўта қисқа вақт ичида сотиб улгурди.

Шу ўринда Португалия клубининг трансфер борасидаги даромадлари хусусида қизиқарли фактга тўхталиб ўтиш жоиз - олди-сотдилардан келадиган даромадлар бўйича фақат «Шавиш» клуби салбий кўрсаткичга эга. Жамоа янги ўйинчилар харидига тушумдан кўра 350000 евро кўпроқ сарфлади. Бошқа барча жамоалар ижобий кўрсаткичга эга.

«Халл Сити». Футболчилар сотувидан 29 млн. жамғарди. Слуцкий жамоаси бу борада чемпионшип етакчиси. Аслида сотув борасида эмас, харидда пешқадамлик қилганида мураббий учун яхшироқ бўлармиди? Қизиғи шундаки, энг сара ўйинчиларини дуч келган харидорга сотиб юбораётган «Халл Сити» ўртоқлик учрашувида «Бенфика»дан устун келди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:09, 10.08.2017.
Ўқилди: 7020 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.