Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Пахтакор» раҳбарияти янги ўйингоҳ қуриш учун Туркия, Голландия ва Австриядаги стадионларни ўрганиб чиқмоқда

Баҳо:
+-1 | -

«Пахтакор» футбол клуби 2017 йилги мавсумнинг қолган қисмини ўз стадионида ўтказади.

Янги стадион қурилишини бошлаш учун ҳали беш-олти ой вақт керак. Бу ҳақда клуб вице-президенти Умид Аҳмаджонов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, «Пахтакор» Олий Лиганинг иккинчи давра ўйинларини ўз стадионида ўтказади.

"Стадионимизда қурилиш ишлари бошланади. Бунга беш-олти ой вақт керак бўлади. Ҳозир Туркия, Голландия, Австриядаги стадионлар ўрганиб чиқилмоқда. «Пахтакор» иккинчи даврани ўз стадионида ўтказади" - деди Умид Аҳмаджонов.

Аввалроқ «Пахтакор» стадиони иккинчи давра олдидан ёпилиши, клуб ўз ўйинларини бошқа стадионларда ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Бундан ташқари, «Пахтакор»нинг янги президенти Бобур Шодиев ҳукумат кўмагида клубнинг янги стадиони ҳозирги стадион ўрнида барпо этилишини, лойиҳа тақдимоти ярим йил ичида ўтказилишини маълум қилган эди.

Тахминларга кўра, қурилажак янги стадионда ҳозиргидек югуриш йўлаклари бўлмайди, трибуналарнинг усти эса том билан ёпилади.

Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадиони қурилиши 1954 йилда бошланиб, 1956 йилда фойдаланишга топширилган. Дастлаб стадион ўз бағрига 55 минг нафаргача томошабин сиғдира оларди, 2008 йилги реконструкция ишларидан сўнг стадион сиғими 35 минг томошабингача камайган.

«Пахтакор» стадиони шу номли футбол клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари учун уй майдони ҳисобланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:00, 17.08.2017.
Ўқилди: 6454 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.