Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Нефтчи" Ёшлар лигасида "Навбаҳор" билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг 18-турида "Нефтчи" - "Навбаҳор" ўйини ўтказилди.

27-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очди. Бурчакдан оширилган тўпни тажрибали Шерзод Ҳакимов боши билан дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлим бошида мезбонлар ҳисобдаги фарқни иккитага оширишди.Тез орада Равшан Ҳурсанов чиройли тарзда ҳаракат қилиб, дастлабки жавоб тўпини киритди.

Ўйининг якуний қисми анча қизғин кечди. Дастлаб Абдуллаевнинг тўп оширишидан сўнг Ҳурсанов ҳисобни тенглаштирди. Кейинги ҳужумда Равшан "хет-трик"ни нишонлаши мумкин эди. Бироқ якуний зарбага аниқлик етишмади. 87-дақиқада Акмал Турғунбоев тезкор ҳужумни гол билан якунлади. Мағлуб бўлишни истамаган мезбонлар ҳужумкорликни оширишди. Сўнгги дақиқаларда Эломон Каримов аниқ зарба йўллаб "Нефтчи"ни мағлубиятдан сақлаб қолди.

Ёшлар лигаси, 18-тур
18 август. Фарғона. Қиргули. "Нефтчи" қароргоҳи.
"Нефтчи" - "Навбаҳор" - 3:3 (1:0) 
Голлар: Ш. Ҳакимов (27), И. Тошпўлатов (50), Э. Каримов (89) - Р. Хурсанов (52, 83), А. Турғунбоев (87).
Ҳакамлар: Ж. Мухторов, Ш. Аъзамов, Р. Кападзе, С. Раҳмонов.
Назоратчи - А. Попов.
"Нефтчи": 80. Шуҳратилло Раҳмонов, 7. Аваз Ўлмасбеков (18. Фарҳод Намозов, 43, 22. Абдуқодир Ортиқов, 86), 8. Ислом Тошпўлатов, 9. Шерзод Ҳакимов, 10. Хуршид Асқаралиев, 15. Бобур Йўлдошев (20. Хусан Ғаниев, 66), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Ҳамидулло Абдуҳамидов (77. Ризо Айвезов, 58), 27. Шодиёр Ҳожиматов, 32. Миржалол Неъматов, 88. Тимур Ҳакимов (11. Эломон Каримов, 64).
"Навбаҳор": 64. Мирзоҳид Маматхонов, 4. Жавоҳир Олимжонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 13. Аббос Ғуломов (2. Муҳаммаджон Охунмирзаев, 69), 15. Шаҳзод Ҳамидов (48. Акмал Турғунбоев, 56), 16. Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев (8. Музаффар Абдуллаев, 75),17. Билол Тошмирзаев (22. Акбаршо Рашидхонов, 77), 18. Равшан Ҳурсанов, 26. Остон Ўрунов (70. Илҳом Алибоев, 46, 3. Юнусбек Абдувоҳидов, 90+5), 30. Маҳмуд Нажмиддинов, 77. Абдулазиз Нишонбоев.
Огоҳлантиришлар: И. Тошпўлатов (13), Ш. Ҳожиматов (38).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:33, 18.08.2017.
Ўқилди: 3608 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3282]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2148]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1874]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1858]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1825]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1628]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1626]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1598]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1553]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1490]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик