Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Руни одиссеяси ёхуд қадрдон жамоасига қайтганлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Футбол суперюлдузларининг ўз Итакалари бор, мана, Уэйн  ҳам мухлислик қиладиган клубига қайтди. Soccer.ru шу муносабат билан қадрдон клубларга қайтиш тарихини ёдга олади.

Футболда қайтишнинг бир нечта тури бор. Уларнинг энг янгиси қимматга тушган хатоларни тан олишдир - худди Погба, Пике, Сеск, Анелька, Матич, Давид Луис, Мората ёки Хуммельс билан бўлгани каби. Албатта, собиқларнинг шунчаки қайтиш даражаси ҳам бор - Дрогба, Анри, Куарежма, Кака, Матеус ёки Шукурларнинг тарихини эсга олинг.

Хуллас, Руни Эвер­-тон»га - биринчи уйига қайтди. «Ирислар» тарбияланувчиси бўлган бу ўйинчи «Манчестер Юнайтед»да афсонага айланганди.

Андрей Аршавин («Зенит»)

Манчинига ҳозир Аршавиннинг ҳам кераклиги ҳақида гапириш ортиқчалиги аниқ. Зеро, Андрейнинг биринчи қайтиши чемпионликка тўғри келган бўлса-да, кутилганидай наф бермади. Кейинчалик «Зенит» афсонасини «Кубан»га юборишди ва у алал-оқибат ортиқча 8 кг. вазн билан «Қайрат»да пайдо бўлди.

Дарвоқе, Андрей ортиқча вазндан қутулиш йўлларини билади - Санкт-Петербургда навбатдаги голидан кейин бу ҳақда ОАВларга айтиб мақтанганди ҳам. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, унинг майдонга тушиши «Зенит» фанатларини ҳаяжонга солиши турган гап.

Франк Райкард («Аякс»)

Мавзуга янада чуқурроқ кириб борамиз, боиси бу ерда қайтиш тарихи авлодлар алмашинуви билан ниҳояланди. Ҳаттоки, Кройф тарихидан ҳам қизиқарлироқ бўлди - Йохан «Барселона»ни тарк этганидан кейин «Аякс» таркибида 2 марта чемпионликни нишонлади. «Блаугранас»­ларнинг яна бир собиқ мураббийи ва «Милан»нинг юлдузи эса Амстердамга қайтганида 31 ёшда эди.

У Руни каби 13 йил йўқолиб кетмади, бир қанча совринларга эгалик қилишга ҳам улгурди - еврокубокларда нақд 4 марта. Кейин эса, Голландияда ҳам муваффақият қозонди - 2 карра мамлакат чемпионлиги, фаолияти ниҳоясида эса, десерт сифатида Чемпионлар Лигаси финалида Клюйвертнинг голи эвазига айнан «Милан» мавҳ этилди. Мазкур баҳсда Райкард самарали тўп узатишни амалга оширди - қанчалик гўзал!

Хуан Себастьян Верон («Эстудиантес»)

Верон ҳозир «Эстудиантес» президенти ҳисобланади. Бироқ «Челси» «Парма» ва «Лацио» юлдузининг ижараси ниҳоясига етганидан кейин плеймейкерни қадрдон клубига жўнатиб юборишга қарор қилгач, кўпчилик Верон ҳали ўзини кўрсатишига ишонмаганди.

У бўлса «Эстудиантес» билан бирга Симеоне мураббийлиги остида чемпионатда ғалаба қозонди! Яна уч йил ўтгач, Либертадорес кубогида энг яхши деб топилди, сўнг яна мамлакат биринчилигидаги ғолиблик.

Ўтган йили Верон фанатларга ютқазиб қўйди - улар қуриб битказилмаган арена абонементларининг 65 фоизи сотилиб кетса, Хуаннинг футболга қайтиши ҳақида гаров ўйнашганди. Оқибатда, 41 ёшли Верон ўзи билан ўзи шартнома имзолашга мажбур бўлди.

Жо Коул («Вест Хэм»)

«Болғалар»ларнинг аксарият тарбияланувчиларидан фарқли равишда, Жо Коул қадрдон «Вест Хэм»ига бир мавсум бўлса-да қайтиш учун ўзида куч, саломатлик ва вақт топишнинг уддасидан чиқди. Рио Фердинанд, Фрэнк Лэмпард, Майкл Кэррик - лондонликлар сафида клуб формасини кийган кўплаб футболчиларни болаликларида тушган суратларидан таниш мумкин.

Аммо айнан Коулгина учқунга кира олди. Бу қайтиш кутилмаганда ўта омадли бўлмагандир, ҳарқалай Жога доим эски жароҳатлар халақит бериб келган. Бироқ у бор кучини тўплади ва яна бир мавсум тўлиқ майдонда тўп сурди.

Албатта, совринларга ҳам эгалик қилмади - у айнан шунинг учун «Челси»га борган ва 9та мукофотни қўлга киритганди. Уйга қайтишдан мақсади эса, мухлисларидан миннатдорлик ҳисси юқори бўлганида эди. Айтганча, у ҳозир ҳам тўп суряпти - «Тампу-Бэй Раудис» таркибида, АҚШ чемпионатининг 2-лигасида.

Фернандо Торрес («Атлетико»)

Яқиндагина Торрес «матрасчилар» билан бир йиллик янги шартнома имзолади. Ёши 31да, клубнинг совриндор фахрийларидан, Фернандо ўнлаб гол урмаса-да, «Эль Ниньо»нинг унга муносабати ёмон эмас ва «Атлетико» стадионида яна тўп ортидан югуриши мумкин.

Айниқса, трансферларга тақиқ қўйилган паллаларда. Умуман олганда, унинг «Милан»дан ижарага олиниши ва кейинчалик Мадридга тўлиқ кўчиб ўтиши «Челси»даги осон бўлмаган мавсумлардан кейин ўзини маънавий жиҳатдан тиклаб олишида қўл келди. Симеоне билан тўп сурди, ҳозир эса унинг раҳбарлиги остида ишлаяпти.

Александр Кержаков («Зенит»)

Агар керакли клавишларни босмай «Кеоэаклв» сўзларини ҳосил қилсак, қидирув тизими ёрдам тариқасида «Кержаков» деган номни таклиф қилади. Кўриб турганингиздай, баъзида хато қилишнинг ҳам қўрқинчли томонлари йўқ. Айниқса, устингдан ошириб тўп киритган россиялик форвард бўлсанг.

Аммо Александр «лайк­лар» ҳисоби бўйича фаолиятини давом эттириш ҳақида ўйлаб қолса, у ҳолда аллақачон нафақага чиқиб, балиқ овига отланиш даври келганини тушунган бўларди.

«Лайк­лар»и 30 мингдан ошди, аммо гап «Зенит» ҳақида кетганда, Кержаков бу клубда етарлича ўйнаб бўлди. Қайтганидан сўнг, миқдор жиҳатидан 3 марта чемпионликни нишонлади, бироқ кетиш даври келганди.

Андрей Шевченко («Динамо» Киев)

2009 йили Андрей «Челси»дан «Милан»га оз фурсатга қайтганда, Анчелотти унга Чемпионлар Лигасида суянишни мақсад қилмаганидан хабар топгач, уйга - ота-онаси олдига қайтиш пайти келганини англади. Яна ўнлаб бир-биридан чиройли голлар урди, Украина суперкубогини боши узра кўтарди, чемпионликкача эса етиб боролмади.

Нима бўлганида ҳам, уйда қолди, Лондон ёки Лос-Анжелесга кетиб юбормади, термадаги бошқарувни қўлига олди. Андрей Николаевич 40 ёшида ҳам қандай формада эканлигини кўргач ва Украина термаси форвардларининг янги авлоди ҳаракатларига назар ташлагач, машғулотларда Шевченко ҳаммадан ҳам кўра кўп гол уришига амин бўласиз.

Робби Фаулер («Ливерпуль»)

«Ливерпул»нинг «бош безориси» «Лидс» ва «Манчестер Сити» шарафини 5 йил ҳимоя қилгач, уйга қайтди. Ёши ҳам анчага бориб қолган, энг яхши мавсумларини ўтказиб бўлганди. Мазкур рўйхатдагилардан фарқли равишда, у янги совринларга эгалик қилишдан умидини узса ҳам бўлаверарди - «Ливерпуль» АПЛ чемпионлигини аллақачон унутиб улгурган, «Милан» эса Чемпионлар Лигаси иккинчи финалида «қизиллар»дан реванш олганди.

Шундай қилиб, Фаулер медалларнинг эмас, фанатларнинг чинакам муҳаббатига эга бўлди. Ҳужумчи мухлислар куйлаганидай, яна жаннатга тушиб қолгандай эди - улар эса Фаулерни доим голлари ва садоқати учун юксак қадрлашарди.

Карлос Тевес («Бока Хуниорс»)

Ҳозир Карлитос Хитойда пул топяпти, аммо яқинда ҳам Буэнос-Айресдаги қадрдон клуби шарафини ҳимоя қилаётганди. Руни билан «МЮ»да тўп сурган ҳужумчи орадан 10 йил ўтгандан сўнггина Аргентинага қайтди.

Ватанида кўп ушланиб қолмаган бўлса-да, мамлакат кубогини қўлга киритишга улгурди, барча стадионларда севимли клуби учун голлар урди, мухлисларни хурсанд қилди ва ҳаттоки, «Бока Хуниорс» билан ҳаётида иккинчи бор чемпионликка эришди. Мухлислар севгиси совимаганди - ўйинчини таништириш маросимида 40 минг нафар ишқибоз қатнашди. Ўшанда ўз вақтида қадрдон жамоасига қайтган Марадонанинг ҳам кўзларида ёш қалқди.

Уэйн Руни («Эвертон»)

Уэйн ўзи ва ўғиллари «Эвертон» рангидаги камзулларни кийган ҳолда ухлашини айтганда кимларгадир ёқишни мақсад қилгани маълум. Ливерпуль клубининг тажрибали фанатлари Рунининг қадрдон ўлкасига бўлган ўзгача меҳрини ёддан чиқаришмагани аниқ. Ўшанда ёш форвард эндигина Фергюсон жамоаси сафига қўшилганди.

13 йил давом этган ҳис-ҳаяжон совиди ва фақатгина тушуниш қолди, холос. Нима бўлганида ҳам, Рунининг уйга қайтганини кўриш ёқимли ва унинг ёши Роналдуники билан тенглигини ҳисобга олсак, МЮ тарихидаги энг яхши мерган билан шартнома тузиш «Эвертон» учун ёмон эмаслиги маълум бўлади. Лукаку бир маромда голлар урди, аммо Уэйн ҳам буни соғиниб қолгани аниқ.

ЖЧ-2018 бошланишига бир йил қолганида, Англия термаси сардори биринчи навбатда, формага кириш орзусида. Иккинчидан, маошининг тенг ярмига қисқаришига ҳам рози бўлди.

Хитойга узоқ вақт чақиришганида ҳам бу сафарни рад этди, бу - уч. Мазкур ҳолатлар футболга бўлган меҳрни ошириши турган гап. Майли, афсоналар кўп ҳолатларда ёшлари ўтиб қолгач уйга қайтишади, аммо Руни футболчи сифатида ҳали бутунлай сафдан чиқмаган.

У Ибрагимовичдан 4 ёш кичик. Шундай экан, Куман Уэйн хизматидан янги мавсумда унумли фойдаланишни мақсад қилгани аниқ.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:09, 19.08.2017.
Ўқилди: 9949 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.