Олий лиганинг 18-турида "Қизилқум" - "Қўқон-1912" ўйини ўтказилди.
Учрашувнинг дастлабки 10 дақиқасида томонлар ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. 12-дақиқа ўтиб бораётган пайтда меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бурчакдан узатилган тўпни Дарко Гожкович боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади -0:1.
20-дақиқада яна битта хавфли вазиятни вужудга келди. Жавоҳир Сидиқов майдон марказидан рақиб жарима майдончасига яқинлашиб, кучли зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
33-дақиқада майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Шерали Жўраевнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Самандар Шодмонов гол билан якунлади – 1:1.
36-дақиқада Отабек Зокиров кучли ва аниқ зарбаси билан Рибкинни доғда қолдирди-2:1.
41-дақиқада Ғайрат Жумаевнинг кучли зарбасидан сўнг, тўп дарвозадан ўрин олди – 3:1.
Натижада "Қўқон-1912" 8 дақиқа ичида учта гол ўтказиб юборди.
Иккинчи бўлимни меҳмонлар шиддатли тарзда бошлашди. 58-дақиқада мезбонлар дарвозаси олдида жуда хавфли вазият вужудга келди. Суҳроб Бердиевнинг зарбаси ноаниқ бўлди.
71-дақиқада майдон эгалари яна бир бор дарвозани ишғол этиши мумкин эди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Отабек Зокиров бир метрдан бўш дарвозага йўллай олмади.
натижада, ўйин охиригача бу ҳисоб ўзгармади.
Олий лига, 18-тур
«Қизилқум» (Навоий) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 3:1 (3:1)
Голлар: Самандар Шодмонов (33), Отабек Зокиров (36), Ғайрат Жумаев (41) – Дарко Гожкович (12)
Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.
“Қизилқум”: 55. Эркин Жабборов. 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 9. Отабек Зокиров, 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян, 18. Самандар Шодмонов (6. Нодирхон Камолов – 87), 20. Ғайрат Жумаев, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов, 89. Отабек Исроилов (93. Максим Юрку – 69).
Захира: 22. Артём Макосин, , 8. Акмал Рустамов, 77. Бекзод Ғанижонов, 92. Акрам Баҳритдинов, 96. Хумоюн Абдуалимов.
«Қўқон-1912»: 13. Никита Рибкин (12. Азиз Ашуров – 46), 7. Жамшид Ҳасанов (98. Хушнуд Авилов – 46), 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов, 19. Суҳроб Бердиев (11. Андрей Сидоров – 72), 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Захира: 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 17. Авазхон Маматхўжаев, 97. Ойбек Рустамов.