«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Франция чемпионатининг 3-тури доирасида «Тулуза»га қарши ўйинда (6:2) иккита гол урди ва иккита голга ассистентлик қилди. Ўйиндан кейин бразилиялик футболчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Парк де Пренс»да фантастик атмосфера ҳукмрон. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши, жамоанинг ўйини ва жамоадошларимдан қониқиш ҳосил қилдим.
«ПСЖ»да бахтиёрман, ўзимни уйимдагидек ҳис этяпман. Тезроқ жамоага мослашиб олиб, жисмоний формамни яхшилашни истайман. Ўз ўйинимни янада яхшилай оламан, деб ўйлайман», – деди Неймар.