"Интер" бош мураббийи Лучано Спаллетти "Фиорентина"га қарши (3:0) А серия 1-тур ўйинидан сўнг, ўз фикрларини айтди.
"Биз ғалабадан хурсандмиз, ўйиндаги муҳит жуда ажойиб эди. Биз яхши жамоа дарвозасига учта гол урдик. "Фиорентина" тартибли футбол намойиш қилиб, бизга муаммо туғдира олди. Аммо ҳимоямиз бунга бардош берди.
Мавсумнинг бошланиши яхши бўлди. Бироқ, янада яхшироқ ўйнаш учун меҳнат қилишимиз лозим. "Фиорентина"га қарши бир соат зўр ўйнадик, бу вақтни узайтиришимиз керак" - деди Спаллетти Football Italia хабарида.