Бразилия терма жамоаси устози Тите яримҳимоячи Филиппе Коутиньодан маслаҳатини аямади.
Маълумки, футболчи бугун "Ливерпуль" клубини тарк этиб, "Барселона"га ўтиши мумкин.
"Мен Коутиньо билан гаплашдим. Аммо ўз ваколатимни биламан. Мен унга у ёки бу клубга ўтиши ҳақида маслаҳат беролмайман. Шунчаки, у эҳтиёт бўлиши ва ўйлаб қадам босиши керак. Шу туфайли, унга ўзини бахтиёр ҳис қиладиган жойни танлаши ҳақида маслаҳат бердим" - деди "селесао" бош мураббийи sport.es хабарида.