Испания чемпионатининг 3-тури доирасида сўнгги учрашув бўлиб ўтди. "Малага" ўз майдонида "Лас-Палмас"ни қабул қилди ва мағлубиятга учради.
Меҳмонлар биринчи бўлим сўнгида ҳисобни очишган бўлса, иккинчи тайм бошида "Малага" мувозанатни тиклади. Қолган дақиқаларда "Лас-Палмас" яна 2та гол уриб, ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлди.
Дастлабки 2та турда ҳар иккала жамоа мағлубият аламини тортишганди. "Лас-Палмас" мавсумдаги илк 3 очкони қўлга киритиб, 14-ўринга кўтарилиб олди. "Малага" эса қуйи поғонада қолмоқда.
Испания Ла лигаси, 3-тур
Малага – Лас-Пальмас 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 45 Виера, 1:1 – 48 Диего Гонсалес, 1:2 – 69 Кальери, 1:3 – 88 Реми.
Малага – Роберто, Росалес (Мигель Анхель, 73), Эрнандес, Диего Гонсалес, Рикка, Ресио, Кузманович, Кеко (Онтиверос, 60), Гонсалес (Эн-Несири, 73), Мула, Бастон.
Лас-Пальмас – Чичисола, Маседо, Химо Наварро, Артилес, Кастельяно, Аквилани, Кастельяно, Таннане (Момо, 81), Виера, Халилович (Реми, 64), Кальери (Гомес, 90).
Огоҳлантиришлар: Гонсалес (23), Ресио (61), Бастон (65), Кастельяно (67), Маседо (80), Онтиверос (82).