Машҳур мураббий Сэм Эллардайс "Кристал Пэлас" таклифини қабул қилмади.
"Мен клуб раҳбари билан гаплашиб, қайтишга тайёр эмаслигимни айтдим. Ҳозирги кунда таътилдан завқ оляпман ва Премьер-лигада бошқа мураббийларнинг босимга қандай чидаётганини ҳузур билан томоша қиляпман" - деди Эллардайс Sky Sports хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 62 ёшли Эллардайс ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида "Кристал Пэлас"да ишлаган ва жамоани АПЛдаги ўрнини сақлаб қолишга муваффақ бўлганди. Шундан сўнг, у мураббийлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.