Испания Примераси интизом қўмитаси "Реал" ҳимоячиси Марселони жазолади.
29 ёшли футболчи «Леванте»га (1:1) Ла Лига 3-тур ўйинида, яримҳимоячиси Жефферсон Лерманинг орқасидан ургани учун бош ҳакам томонидан майдондан четлатилганди.
Қўмита «Реал» футболчисининг бу ҳаракатини тажовузкорона деб топди ва уни 2 ўйинга дисквалификация қилди.
Энди Марсело «Реал Сосьедад» ва «Бетис» клубларига қарши ўйинларни ўтказиб юборади.