Руминия футбол федерацияси терма жамоа бош мураббийи Кристоф Даумни истеъфога чиқарди.
Sky Sport Germany хабарига кўра, мутахассисга қониқарсиз натижалар туфайли чиқиш эшиги кўрсатиб қўйилган. Айни пайтда Руминия терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритиш имкониятидан маҳрум бўлган.
Энди Руминияни бошқариш учун Дан Петреску номзоди кўриб чиқилмоқда.