АҚШнинг Лас Вегас шаҳридаги машҳур T-Mobile аренасида профессионал бокс бўйича йилнинг энг муҳим жангларидан бири бўлиб ўтди.
Энг нуфузли WBA, WBC, IBF ва IBO йўналишларида жаҳон чемпиони, бирор марта мағлубиятга учрамаган қозоғистонлик Геннадий Головкин The Ring версияси бўйича вазн тоифасидан қатъий назар дунёнинг энг кучли боксчиси мексикалик Сауль Канело Альваресга қарши рингга чиқди.
12 раунд давомида муросасиз руҳда кечган жанг якунида ҳакамлар қарорига кўра дуранг натижа қайд этилди - 119-110 (Альварес), 115-114 (Головкин) ва 114:114.