Германияда ўтган ҳафтада икки гол шов-шувга айланди. Аввалига иккинчи бундеслигада «Боҳум» футболчиси Феликс Бастианс «Дармштадт» билан учрашувда ўзига қўполлик ишлатилмаганини айтиб, ҳакамни пенальтини бекор қилишга кўндириб, рақиб футболчилари ва мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлганди. У йил фейр-плейларидан бирини кўрсатиб берди.
Бундеслиганинг учинчи дивизионида эса қоидалар бошқачароқ бўлиб чиқмоқда. Камида «Карл Цейсс» ҳужумчиси Сорен Айссман учун.
«Карл Цейсс» ва «Меппен» жамоалари ўйинидаги вазиятлардан бирида икки жамоа футболчилари тўқнашуви натижасида