Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия
21/12 00:45 Верона - Милан
21/12 01:00 Жирона - Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе - Мальорка
21/12 19:00 Торино - Болонья
21/12 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич - Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм - Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао

«Реал» - «Бетис». Зиданнинг ўйинолди фикрлари (тўлиқ)

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания Ла лигасининг 5-тури доирасида бўлиб ўтадиган «Бетис»га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Криштиану Роналду ҳақида
«Криштиану сафимизга қайтаётганидан хурсандмиз. Умид қиламиз, у бошқа ўйинларни ўтказиб юбормайди. Унга жамоа билан бирга бўлиш ва биз билан бирга ўйнаш ёқади. Эртага у «Сантьяго Бернабеу»га қайтади. Унинг ўрнида бошқа футболчи бўлганида ҳам бундан хурсанд бўларди».

«Криштиану Роналду ҳақида гапирганимизда, статистика барча нарсани кўрсатиб турибди: Роналду ва Мессидан ташқари ҳеч бир футболчи сон ва сифат жиҳатдан бунча кўп гол ура олмайди. Уларнинг ўзига хос жиҳати шунда. Ушбу натижани яхшилаш жуда қийин бўлади. Криштиану ўз олдига қўйган мақсадлар жуда юқори. У буни эплай олса, ҳайрон қолмайман».

«Бетис»га қарши ўйин ҳақида
«Жамоа худди «Аноэте»да бўлгани каби фаол ҳаракат қилишини истардим. Футболчиларнинг ўзлари ҳам «Реал Сосьедад»га қарши бўлган ўйиндаги каби 90 дақиқани ўтказишни исташади. Эртанги ўйинда ҳам буни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Бизни энг кўп хавотирга соладиган нарса — серҳаракатчанлик. Бунинг эвазига биз исталган рақибни қийин аҳволга солиб қўямиз. Мавсум энди бошланди. «Бетис» ўз мураббийи фалсафасига мос равишда яхши ўйнашини биламан. Қийин ўйин кечишини тахмин қиляпмиз».

Голли серия ҳақида
«Голли серия шундан далолат берадики, жамоа яхши ўйнаяпти. Биз гол уришни ва ғалаба қозонишни истаймиз. Шу боис, голли ўйинлар сериясини давом эттириб келяпмиз. Бу футболчиларнинг меҳнати, улар тўхтаб қолишмаяпти. Биз ўйинларни 1:0 ҳисобида енгишни истамаймиз, боиси, бу ҳаддан ташқари таваккалчилик бўларди».

Ҳуштакбозлик ҳақида
«Мухлислар нима учун ҳуштак чалишаётганини билмайман. Стадионда барчага нисбатан ҳуштакбозлик қилишган. Лекин мен бунинг ёмон томонини кўрмаяпман: бу футболчилик фаолиятининг бир қисми, баъзан яхши ўйнай олмаётганингни тушуниш фойдали бўлади. Мен ўз тажрибамдан келиб чиқиб гапиряпман. Ҳар бир футболчи кейинги учрашувда янада яхшироқ ўйнашни истайди».

Дани Себальос ҳақида
«У турли позицияларда ўйнай олади. Техник жиҳатдан тўпни ўзига бўйсундириши қийин эмас. У турли позицияларда ўйнаш учун салоҳиятга эга. У ўз ишига жиддий эътибор қаратяпти. Ҳали мавсум олис, Данида ўйнаш имконияти бўлади. Бунаг ишончим комил. Ўтган ўйинда у озгина ўйин амалиётига эга бўлди».

Дани Карвахал ҳақида
«У кўп ўйин амалиётига эга бўлаётганидан хавотир олаётганим йўқ: у жисмоний жиҳатдан бақувват. У кўп ўйинларда иштирок этиши мумкин, аммо барча баҳсларда майдонга тушмайди. Кўрамиз, вазият қандай бўлади, ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда».

Ла лигадаги мотивация ҳақида
«Ла Лига – жаҳондаги энг мураккаб чемпионат. Шу боис, унда ғолиб чиқиш ҳамиша ёқимли. Ла лигада ғолиб чиққан кунимиз мен учун энг бахтли кун бўлганди. Чемпионлар лигаси ҳам муҳим, аммо кунлик ишимиз Ла лига эканини футболчилар тушунишади».

Шартномани узайтириш борасида
«Ўзимни «Мадрид»да яхши ҳис қиляпман, лекин шартноманинг узайтирилиши мен учун ҳеч нарса эмас: мени ҳар кунги иш қизиқтиради, келажак ҳақида ўйламаяпман».

Сафардаги ўйинлар ҳақида
«Нима учун уйда очколар йўқотаётганимизни тушунтириб бера олмайман, лекин сафарда ғалаба қозоняпмиз. Шу тариқа, Ла лигада ғолиб чиқсак, бунга рози бўламан».

Манба: realmadrid.ru
Киритилди: 14:21, 20.09.2017.
Ўқилди: 7781 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.