“Милан” клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг турмуш ўртоғи Мартина Бонуччи эрининг “Ювентус”дан бош мураббий билан можароси сабаб кетмаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз Италия нашрларида Бонуччини айнан бош мураббий билан жанжаллашиб қолгани сабаб кетганлиги хақида хабар беришганди.
“Леонардо “Ювентус”дан Аллегри сабаб кетмаган. Професионал нуқтаи назардан қарасак, Бонуччига жамоадаги ички муҳит ёқмай қолган. Шунингдек, ўзини янги жамоада синаб кўришга ҳам жиддий қарор қилган”, - дейди Мартина Tuttosport нашрига берган интервьюсида.