"МЮ" клубининг собиқ ҳимоячиси Фил Невилл ҳужумчи Маркус Рэшфорд шаънига илиқ сўзларни айтди.
Маълумки, ёш иқтидор Лига кубогидан ўрин олган «Бертон»га (4:1) қарши ўйинда 2та гол урган эди.
«Ҳамма Мбаппе ва Дембелени мақтаб ётибди, аммо ҳеч ким Рэшфорд ҳақида гапирмаяпти. Маркус бу футболчилардан умуман қолишмайди. Мбаппе ва Дембеле учун 100-150 млн фунт беришди. Рэшфорд ҳам шу пулларга лойиқ. У йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Рэшфорд гол уришда давом этяпти ва тез орада юқори савияли футболчи бўлиши мумкин» - деди Невилл.