Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко ЖЧ-2018 саралаши доирасида Хорватияга қарши учрашувдан олдин Лука Модрични мақтаб ўтди.
"Хорватия термаси - жуда яхши жамоа. Уларда дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири - Лука Модрич ўйнайди. Ундан ташқари Марио Манжукич, Калинич, Ковачич. Жуда кучли жамоа.
Украина термаси имкониятдан фойдаланиши керак. Биз ўз майдонимизда кучлимиз", - дейди Шевченко.