Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

“Локомотив” бугун “Насаф” майдонига сафар уюштиради

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳамда мамлакат кубоги соҳиби – Тошкентнинг “Локомотив” клуби бугун кубок баҳслари яримфинал жавоб ўйинлари доирасида Қаршида “Насаф” меҳмони бўлади.

Ёдингизда бўлса, ушбу жамоаларнинг дастлабки учрашуви Тошкентда ўтганди ва унда “Локо” вакиллари 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, жавоб ўйини олдидан финалга чиқиш учун яхшигина имконият хосил қилишганди.

Бугун эса жамоалар финал йўлланмасини узил-кесил ҳал этиш учун Қаршидаги “Марказий” ўйингоҳида баҳс юритишади. Ўйин соат 18:00да старт олиши режалаштирилган.

Қайд этиш жоизки, юртмизнинг ушбу икки гранд жамоалари шу пайтга қадар мамлакат кубоги баҳслари доирасида 2 бор ўзаро тўқнаш келишган. Дастлаб, ушбу жамоаларнинг йўллари 2015 йилги кубок ўйинларининг яримфиналида кесишган. Ўшанда илк баҳсда “Насаф” 2:0 ҳисобида зафар қучган. Жавоб беллашувида эса “Локомотив” вакиллари 1:0 ҳисобида ғалабага эришишган. Шу тариқа, финалга қаршиликлар йўл олганди.

Ўтган йили эса мазкур жамоалар Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи – финал баҳсида ўзаро беллашишган. Самарқандда кечган матчда “Локомотив” 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб ўз тарихида иккинчи марта биллур совринга эга чиқди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 10:09, 07.10.2017.
Ўқилди: 4043 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик