Испания терма жамоаси мураббийси Хуан Лопетеги Аргентинанинг мундиалга чиқиши ҳақида фикр билдирди.
“Аргентина жаҳон чемпионатига чиқади, Месси ҳам”, деди Лопетеги.
Аргентина айни дамда 17 турдан кейин 6-ўринни эгаллаб турибди. Саралашнинг охирги ўйинини аргентиналиклар Эквадорга қарши ўтказишади. Гуруҳда юқори ўринларни эгаллаган тўртта терма жамоа мундиалга тўғридан-тўғри чиқади. Бешинчи ўринни олган жамоа эса ўтиш баҳсида Янги Зеландияга қарши ўйнайди.