Италиянинг "Ювентус" жамоаси ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич ЕЧЛнинг 3-тури доирасида "Спортинг"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.
27 ёшли босниялик футболчи Турин жамоасининг бугунги ўйин учун тақдим қилган рўйхатидан жой олган.
Пьянич Италия "А" сериясининг "Лацио"га (1:2) қарши учрашувида оёғидан жароҳат олганди. Ушбу жароҳатни эса Пьянич ЕЧЛ доирасида "Олимпиакос"га қарши ўйиндан олдинги машғулотда орттириб олганди.
"Ювентус" — "Спортинг" жамоалари ўртасидаги ўйин бугун "Альянц — Ювентус" стадионида 23:45да старт олади.