Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

AFC U19 саралаш. Гуруҳдошларимиз ўзаро дуранг ўйнашди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар (U19) ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасида "В" гуруҳи ўйинлари Душанбеда старт олди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мазкур саралаш босқичида иштирок этиш учун Тожикистонга йўл олганидан хабарингиз бор.

Кеча гуруҳнинг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Эътиборли томони, ҳар иккала баҳсда дуранг натижа қайд этилди. Мальдив ороллари ва Шри Ланка терма жамоалари ўртасидаги ўйин 2:2 ҳисоби билан якунланди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда шри-ланкаликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Мезбон — Тожикистон ёшлар терма жамоаси эса, кутилмаганда, Бангладеш дарвозасига йўл топа олмади — 0:0.

Александр Мочинов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дастлабки ўйинни эртага, 2 ноябрь куни Шри-Ланкага қарши ўтказади.

2 ноябрь, пайшанба
12:00  Шри-Ланка – Ўзбекистон
15:00  Мальдив ороллари – Бангладеш

4 ноябрь, шанба
12:00  Ўзбекистон – Мальдив ороллари
15:00  Тожикистон – Шри-Ланка

6 ноябрь, душанба
14:00  Бангладеш – Ўзбекистон
17:00  Тожикистон – Мальдив ороллари

8 ноябрь, чоршанба
14:00  Шри-Ланка – Бангладеш
17:00  Ўзбекистон – Тожикистон

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Маълумот учун, U-19 Осиё чемпионатига мезбон Индонезиядан ташқари саралашнинг гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаган 10 жамоа ҳамда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 5 жамоа йўл олади. U-19 ОЧ финал босқичи 2018 йилнинг 18 октябрь – 4 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:05, 01.11.2017.
Ўқилди: 10511 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4448]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3653]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3456]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2651]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2255]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2209]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2176]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2112]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1872]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик