Кириш Регистрация

Англия терма жамоасининг ўртоқлик учрашувларига таркиби маълум

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Германия (10 ноябрь) ва Бразилия (14 ноябрь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, Англия терма жамоаси таркибида янги футболчилар пайдо бўлди, унга кўра, “Суонси Сити” футболчиси Тэмми Абраҳам, “Ливерпуль” ҳимоячиси Жозеф Гомес ва “Кристал Пэлас” ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чиклар илк марта терма жамоадан чақирув олишди.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Эшли Янг тўрт йил деганда яна терма жамоа сафига қайтарилди.

Қуйида тўлиқ таркиб билан танишинг:

Жек Батлэнд («Сток Сити»), Жо Харт («Вест Хэм Юнайтед»), Жордан Пикфорд («Эвертон»),

Жон Стоунс («Манчестер Сити»), Дэнни Роуз («Тоттенхэм Хотспур»), Фил Джонс («Манчестер Юнайтед»), Райан Бертранд («Саутгемптон»), Гари Кэхилл («Челси»), Гарри Магир («Лестер Сити»), Жозеф Гомес («Ливерпуль»), Киран Триппьер («Тоттенхэм Хотспур»), Кайл Уолкер («Манчестер Сити»),

Эшли Янг («Манчестер Юнайтед»), Фабиан Делф («Манчестер Сити»), Эрик Дайер («Тоттенхэм Хотспур»), Жордан Хендерсон («Ливерпуль»), Гарри Уинкс («Тоттенхэм Хотспур»), Жесси Лингард («Манчестер Юнайтед»), Деле Алли («Тоттенхэм Хотспур»), Рубен Лофтус-Чик («Кристал Пэлас»),

Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити»), Тэмми Абрахам («Суонси Сити»), Гарри Кейн («Тоттенхэм Хотспур»), Маркус Рашфорд («Манчестер Юнайтед») ва Жейми Варди («Лестер Сити»).

Киритилди: 21:44, 02.11.2017.
Ўқилди: 4086 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.