Кириш Регистрация

"Барселона" акциядорлари Лапортани умрбод футболдан четлатишини талаб қилди

Баҳо:
+1 | -

"Барселона"нинг бир қатор акциядорлари Жоан Лапортанинг умрбод дисквалификация қилинишини талаб қилди.

Diario Sport нашри хабарига кўра, Каталония клубининг бир гуруҳ акциядорлари ўзларини "мустақил" деб атаган ҳолда клуб интизом комиссиясига президент Жоан Лапорта ва "Барселона" бошқаруви аъзолари - хусусан, Рафа Юсте ва Елена Форт устидан шикоят юборган.

Бунга Дани Ольмо ва Пау Викторни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган, бу эса акциядорлар хабарига кўра, моддий ва обрўсига путур етказган, шунингдек, клуб маблағларининг нотўғри сарфланиши ҳақида гапирган.

Мактубда акциядорлар Лапорта ва директорлар кенгаши аъзоларини клубда раҳбарлик лавозимларида ишлашдан умрбод четлатиш ёки клубдан четлатиш ва иқтисодий зарарни тўлашни талаб қилишган. Акс ҳолда, даъвогарлар Каталония футбол федерацияси ва Каталония спорт судига мурожаат қилишга тайёр.

Киритилди: 19:01, 08.01.2025.
Ўқилди: 2625 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.