"Реал Мадрид" ва "Барселона" Испания Суперкубогидан тушган маблағнинг бир қисмини "Мальорка"га ўтказади.
Бу ҳақда "Мальорка"нинг бизнес директори Альфонсо Диас маълум қилди.
"Улар олинган маблағнинг бир қисмини биз ва "Атлетик" билан бўлишади, аммо мен тафсилотларга тўхталмайман.
Буни федерация белгилайди ва биз келишувни кўрмаган бўлсак-да, шартлар ўтган йилгидек бўлишини таъминлашга ҳаракат қилдик", - деди Диас.
Diario Sport нашри хабарига кўра, "Реал" ва "Барселона" "Мальорка"га ҳар бири 200 минг евродан ўтказади - шу тариқа, клуб Испания Суперкубогида иштирок этгани учун 1,3 миллион евро олиши кафолатланган. Аввалги мавсумда "Осасуна" турнирнинг бошқа иштирокчиларидан қўшимча тўловлар олган.
Испания Суперкубоги Саудия Арабистонида 8-12 январь кунлари бўлиб ўтади. Турнирнинг ярим финалида “Барселона” 8 январь куни “Атлетик” билан, 9 январь куни “Реал Мадрид” “Мальорка” билан ўйнайди.