Кириш Регистрация
16/09 00:00 Атлетико 3-0 Валенсия
16/09 17:00 Олимпик 1-1 Металлург
16/09 17:30 Португалия 10-1 Панама
16/09 17:30 Эрон 7-1 Венесуэла
16/09 19:30 ОКМК 1-0 Сурхон
16/09 20:00 Тожикистон 2-4 Марокаш
16/09 20:00 Гватемала 3-5 Франция
16/09 21:30 Парма 2-3 Удинезе
16/09 23:45 Лацио 2-1 Верона
17/09 00:00 Райо Вальекано 3-1 Осасуна
17/09 17:30 Коста-Рика - Нидерландия
17/09 17:30 Таиланд - Куба
17/09 20:00 Ўзбекистон - Парагвай
17/09 20:00 Бразилия - Хорватия
17/09 22:00 Мальорка - Реал Сосьедад
18/09 22:00 Бетис - Хетафе

Карлес Пуйоль Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга тайёр!

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ, Каталония “Барселона” клубининг собиқ футболчиси Карлес Пуйоль Ўзбекистонга етиб келгани ва уни бир қанча мухлислари кутиб олгани ҳақида хабар бергандик.

Ўз вақтида Испания терма жамоаси ва “Барселона” сафида фаолият олиб борган Карлес Пуйоль иштирокида бугун, 9 ноябрь куни “Hyatt Regency” меҳмонхонасининг “Самарқанд” залида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Собиқ футболчи матбуот анжуманида келажакда Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ва Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги жаҳон чемпионатида иштирок этишидан умидвор эканлигини билдириб ўтди.

“...Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси Россия мундиалидан қолиб кетган бўлсада, мамлакатингиздаги ёшларга берилаётган эътибор туфайли 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок эта оласиз, деб ўйлайман.

Ўзбекистон терма жамоасини бошқараманми? Энди 40 ёшга кираман. Ҳозирча менда мураббийлик лицензияси йўқ.

Ўзимни мураббий сифатида иш бошлашим ҳақида ҳали бир қарорга келмадим.  Лекин келажакда мураббийлик фаолиятимни бошласам, балки Ўзбекистон терма жамоасини ҳам бошқаришим мумкин.

Буни вақт кўрсатади, ҳозирча бир нима дея олмайман”, дейди Карлес Пуйоль матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Пуйолнинг ташрифи ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш ва  футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Карлес Пуйоль ташрифи давомида Ўзбеистондаги футбол академиялари тарбияланувчилари учун мастер-класслар ўтказиб беради.

Шунингдек, Олий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни бевосита “Пахтакор” стадионидан туриб томоша қилиб боради. Ўйин бугун, 9 ноябрь куни соат 17:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий сифатида “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев тайинланган.

Ўзбекистон футбол федерацияси терма жамоани доимий бошқариши учун фақатгина хориждан мураббий олиб келинишини маълум қилганди.

Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 14 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликларига қарши сафарда ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Терма жамоа устози Рўзиқул Бердиев мазкур ўйинда легионер футболчилар хизматидан фойдаланмасликка қарор қилиб, Олий лига жамоаларидан 23 нафар футболчини жалб этган.

БАА миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини 14 ноябрь куни Ал-Айн шаҳридаги “Халифа Бин Зайд” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Акмалхон Эшонхонов

Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 10:39, 10.11.2017.
Ўқилди: 19312 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.