Мадриднинг «Реал» клуби футболчилари Трент Александер-Арнольд, Жуд Беллингем, Антонио Рюдигер ва Эдуарду Камавинга Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Бетис»га қарши ўйин (1:1) якунланганидан сўнг майдонга қулашди. Мазкур баҳсда «қаймоқранглилар» 90+4-дақиқада ғалабани қўлдан чиқаришган эди.

Ла Лигадаги 32 та учрашувдан сўнг «Реал» 74 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда. «Қаймоқранглилар» пешқадам «Барселона»дан саккиз очкога ортда қолишмоқда, шу билан бирга «кўк-анорранглилар» ҳисобида битта захира ўйини ҳам мавжуд. Кейинги турда Альваро Арбелоа шогирдлари «Эспаньол»га қарши баҳс олиб боришади (3 май). Ўйин Барселонадаги «Корнелья-Эль Прат» стадионида бўлиб ўтади.













