Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лиганинг "Реал Сосьедад"га қарши учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Баҳс чоршанба куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.
Diario AS маълумотига кўра, "Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью "Эспаньол"га қарши сўнгги ўйин билан таққослаганда асосий таркибда фақат битта ўзгариш амалга оширишни режалаштирмоқда.
Жамоанинг янги футболчиси Марк Кукурелья ҳимоянинг чап қанотида Альваро Каррерас ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар "Эспаньол"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди. "Реал"га ғалаба келтирган голни Карлос Эспи 90-дақиқада урган.













