Швейцария чемпионати 9-турида ҳамюртимиз Беҳруз Каримов тўп тепаётган "Лугано" сафарда "Лозанна"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Баҳсда Делкруа хет-трик муаллифи бўлди (35, 48, 52). Яна бир голни мезбонлар футболчиси Сов ўз дарвозасига киритиб қўйди.
Каримов баҳсни асосий таркибда бошлади ва жамоасининг 3-голига ассист бўлди. У 72-дақиқада алмаштирилди.
"Лугано" 25 очко билан чемпионатда 1-ўринда. "Лозанна" 6 очко билан сўнгги 12-поғонада.













