Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео)

Баҳо:
+ | -2

Англия Премьер-лигаси 2026/27 мавсуми 1-туридан ўрин олган "Ньюкасл Юнайтед" — "Ливерпуль" учрашувидан кейинги матбуот анжумани акс этган видео интернетда кенг тарқалди. Баҳс 2:2 ҳисобида якунланган.

Матбуот анжумани бошланишидан аввал "Ньюкасл"нинг янги бош мураббийи Маттиас Яйссле залдаги барча журналистлар билан бирма-бир қўл бериб кўришди.

Англия футболида бундай ҳолат ҳазиломуз тарзда "қора белги" деб аталади. Урфга кўра, мавсум бошида журналистларнинг барчаси билан қўл бериб кўришган мураббийлар мавсум охиригача лавозимида ишлай олмайди, деган қараш бор.

Масалан, ўтган мавсумда "Челси"нинг янги бош мураббийи Лиам Роcеньор илк матбуот анжуманида худди шундай қилган, аммо орадан тўрт ой ўтиб клубдан бўшатилган эди.

Шунингдек, "Ливерпуль"нинг ўтган мавсумдаги бош мураббийи Арне Слот ҳам омадсиз натижалар сериясидан кейин журналистлар билан дўстона қўл бериб кўришган ва чемпионат якунланганидан олти кун ўтиб лавозимидан озод этилган.

"Ньюкасл" Маттиас Яйссленинг бош мураббий этиб тайинланганини август ойи бошида эълон қилган эди. 38 ёшли немис мутахассиси 2023 йилдан буён Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клубини бошқариб келган.

Киритилди: 11:08, 26.08.2026.
Ўқилди: 2213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик