Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Хулиан Альварес «Атлетико» машғулотига келмади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес жамоа машғулотига келмади. Бу ҳақда журналист Рубен Урия хабар берди.

Журналистнинг маълум қилишича, «Атлетико» расмийлари Альвареснинг машғулотда иштирок этмагани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган.

Клуб вакилларига таянган манбанинг қайд этишича, футболчи тунда яхши ухламаган ва ўзини яхши ҳис қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган «Вильярреал»га қарши учрашувда (2:2) «Атлетико» мухлислари Альваресни ҳуштакбозлик билан қарши олган эди.

Маълумотларга кўра, ҳужумчи бутун ёз давомида «Барселона»га ўтиш истагини билдириб келмоқда, аммо «Атлетико» раҳбарияти уни қўйиб юборишни истамаяпти.

Киритилди: 13:35, 26.08.2026.
Ўқилди: 1676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик