Италия терма жамоаси бош мураббийи ЖЧ-2018 йўлланмаси учун курашда Швеция терма жамоасига икки ўйин натижасига кўра (0:1, 0:0) мағлуб бўлганидан сўнг фикрларини билдирди.
"Мен истеъфо берганим йўқ, чунки ҳали федерация президенти билан гаплашганим йўқ. Мен билан бирга ишлаган барча футболчига миннатдорчилик билдириб чиқдим.
Натижа аянчли, аммо ғалаба қозонишимизга бўлган хоҳишимиз катта бўлганига шубҳа йўқ. Мен бир неча йилдан буён футболдаман, бунинг нима эканлигини биламан.
Терма жамоанинг бир қисми бўлганимдан, буюк футболчилар билан бирга ишлаганимдан фахрланаман. Афсусдаман, чунки бугун терма жамоа одамлар учун нима эканлигини яна бир бор тушундим.
Истеъфога келсак, кўп нарсаларни назарда тутишим керак. Раҳбарият билан учрашиб, муҳокама қиламиз. Ҳар доимги каби суҳбатлашамиз. Мен тевеккио ва бутун федерация билан яхши муносабатдаман", - дейди Вентура.