Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 0-1 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Хулен Лопатеги: «Смолов олий даражадаги футболчи»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи россияликларнинг ўйинига юқори баҳо бериб, «Санкт-Петербург» стадионини спорт санъати маҳсули, деб атади.

- Сиз Россиядаги ЖЧга борадиганлар рўйхатини тузиб бўлдингизми? Бу таркибда Россияга қарши ўйинда иштирок этган футболчилар кўпми?

- Балки ўзгаришлар бўлар. Асосан, мартдаги ўртоқлик ўйинларидан кейин бир қарорга келамиз. Аммо мазкур учрашувларга чақириладиганларнинг аксарияти ЖЧ «заявка»сидан ўрин оладиганларга максимал даражада яқин бўлишлари аниқ.

- Россия термасининг тўрт ҳимоячи билан ўйнаш услубига ўтиши сизни ҳайрон қолдирдими? Рақиб футболчиларидан қай бири эътиборингизни ўзига тортди?

- Ҳайрон бўлмадим. Бу нормал ҳолат, зеро ўйин давомидаги ўзгартиришлар тез-тез юз бериб туради. Россия термасининг даражаси юқори, ўйинчиларда мотивация баланд. Улар саралашда иштирок этишмади, шунинг учун ҳар бир баҳсга ўта масъулият билан ёндашишмоқда. Кўпдан бери Смоловни кузатаман. Унинг ҳаракатлари менга жуда ёқади. Фёдорни юқори даражадаги футболчи, деб ҳисоблайман.

- Россияликлар ўйинида сизга кўпроқ нима ёқди ва қайси жиҳатларни яхшилаш керак?

- Умуман олганда, биз ёмон ўйин ўтказмадик. Ҳар икки учрашув ҳам фойдамизга ишлади, деган фикрдаман. Тезда иккита гол урдик ва анча бўшашдик. Оқибатда Россия термасининг тўпга эгалик қилишига йўл қўйдик. Бундай тоифадаги рақибларга қарши эса тўпсиз ўйнаш анча қийин. Ҳар икки назорат баҳсида Пепе Рейнадан ташқари термага номзодларнинг барчасини синовдан ўтказдик.

- Испания термасининг макони сифатида Краснодарни танладингиз. Бу қарор Петербург фойдасига ўзгариши мумкинми?

- База масаласида сал кейинроқ - мундиалда бир қарорга келамиз. Аввало, қуръа натижаларини билиш ва ким билан, қаерда ўйнашимиздан бохабар бўлишимиз керак.

- Ҳамма Испания термасини Аргентина каби тўпга эгалик қилади, деб ўйлаганди. Нима учун буни уддалай олмадинглар?

- Баҳс ўта оғир кечди. Баъзи лаҳзаларда бўшашдик ва тўпни назоратдан чиқариб юбордик. Аксарият ҳолларда биз ёмон ўйнадик, қолаверса, рақиб юқори савияли футбол намойиш этиб, кўпгина вазиятларда биздан яхшироқ ҳаракат қилди. Танаффусгача урилган гол ҳам уларга куч берди.

- Томи ёпиқ майдонда кечган ўйиндан кейинги фикрларингиз...?

- Стадион фантастик даражада! Замонавий ва гўзал. Бу спорт санъати маҳсули. Энг муҳими эса, биз ортга мағлубиятсиз серияни давом эттирган ҳолда қайтишни уддаладик.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 14:09, 03.12.2017.
Ўқилди: 2562 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.