"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз ўғли кичик Криштианунинг орзулари ҳақида гапирди.
"Кичик Криштиануда ўзимни кўряпман, аммо у менинг ўғлим бўлганлиги учунгина эмас. У мендан ҳам яхшироқ бўлмоқчилигини айтди. У ҳам бешта "Олтин тўп" олмоқчи.
Мен "Олтин тўп"ни олишни истар эдим, аммо бунинг қийинлигини ҳам билардим. Биринчи марта қўлга киритганимда, демак бунинг иложи бор экан дея яна ҳохладим.
Мен Месси билан рақобат борасида кўп ўйламайман. Менинг мотивациям - бу ўзим. Мен ўзимни енгиш учун курашаман", - дейди Роналду.